Кириш Регистрация
09/12 00:45 Торино 2-3 Милан
09/12 01:00 Вулверхэмптон 1-4 Ман. Юнайтед
09/12 01:00 Осасуна 2-0 Леванте
09/12 15:00 Матида Зелвия 3-1 Ульсан Хёндэ
09/12 15:00 Виссел Кобе 2-2 Ченгду Ронгченг
09/12 17:15 Бурирам Юнайтед 2-2 Кангвон
09/12 17:15 Жоҳор Дорул Таъзим 0-0 Шангхай Порт
09/12 20:30 Қайрат 0-1 Олимпиакос
09/12 22:45 Бавария 3-1 Спортинг
10/12 01:00 Монако 1-0 Галатасарой
10/12 01:00 Аталанта 2-1 Челси
10/12 01:00 Барселона 2-1 Айнтрахт Ф
10/12 01:00 Интер 0-1 Ливерпуль
10/12 01:00 ПСВ 2-3 Атлетико
10/12 01:00 Тоттенхэм 3-0 Славия
10/12 01:00 Юнион 2-3 Марсель
10/12 15:00 Сеул - Мельбурн Сити
10/12 15:00 Санфречче Хиросима - Шангхай Шенхуа

Португалия ва Колумбиянинг март ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун рақиблари маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон терма жамоасининг 2026-йилги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичидаги рақиблари — Колумбия ҳамда Португалия терма жамоасининг март ойидаги FIFA кунлари учун рақиблари маълум бўлди.

Унга кўра, Португалия март ойида Жаҳон чемпионатининг мезбонлари ҳисобланган Мексика ҳамда АҚШга қарши майдонга тушади. Mexico News нашрининг хабарига кўра, Мексика ҳамда Португалия ўртасидаги баҳс “Ацтека” стадионида бўлиб ўтади. АҚШга қарши баҳс эса Атланта шаҳридаги “Mersedes-Benz” аренасида ўтиши белгиланган.

Колумбия терма жамоаси эса Франция ҳамда Хорватияга қарши майдонга тушади. Ҳар икки баҳс ҳам АҚШда бўлиб ўтиши белгиланган. Аммо қайси стадионда ўтиши аниқ эмас. Аммо Croatian Sport нашрига кўра, ушбу баҳсларга Нью-Йорк ҳамда Орландо шаҳарлари мезбон бўлиши мумкин.

Ўзбекистон терма жамоасининг рақиблари ҳозирча маълум эмас. Аввалроқ Ўзбекистон март ойида Криштиану Роналду бошчилигидаги Португалияга қарши ўртоқлик ўйини ўтказиши мумкинлиги ҳақида ҳам хабарлар тарқалганди. Ҳатто Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президенти Равшан Эрматовнинг собиқ FIFA ҳаками, ҳозирда Португалия футбол федерацияси президенти бўлиб ишлаётган Педро Проэнса билан мулоқот қилгани айтилганди. Аммо 5 декабрь, жума куни бўлиб ўтган қуръада Ўзбекистон ва Португалия бир гуруҳдан жой олди. Бу эса Жаҳон чемпионати олдидан икки жамоа ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлмаслигини англатади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 14:56, 10.12.2025.
Ўқилди: 813 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.