Кириш Регистрация
09/12 00:45 Торино 2-3 Милан
09/12 01:00 Вулверхэмптон 1-4 Ман. Юнайтед
09/12 01:00 Осасуна 2-0 Леванте
09/12 15:00 Матида Зелвия 3-1 Ульсан Хёндэ
09/12 15:00 Виссел Кобе 2-2 Ченгду Ронгченг
09/12 17:15 Бурирам Юнайтед 2-2 Кангвон
09/12 17:15 Жоҳор Дорул Таъзим 0-0 Шангхай Порт
09/12 20:30 Қайрат 0-1 Олимпиакос
09/12 22:45 Бавария 3-1 Спортинг
10/12 01:00 Монако 1-0 Галатасарой
10/12 01:00 Аталанта 2-1 Челси
10/12 01:00 Барселона 2-1 Айнтрахт Ф
10/12 01:00 Интер 0-1 Ливерпуль
10/12 01:00 ПСВ 2-3 Атлетико
10/12 01:00 Тоттенхэм 3-0 Славия
10/12 01:00 Юнион 2-3 Марсель
10/12 15:00 Сеул - Мельбурн Сити
10/12 15:00 Санфречче Хиросима - Шангхай Шенхуа

ЎзПФЛ «Насаф» клубига телетрансляциялар масаласидаги кўмаги учун миннатдорчилик билдирди

Баҳо:
+ | -

«Насаф» футбол клубига қарашли трансляция студияси бир неча йиллардан буён Суперлига ўйинларини эфирга олиб чиқиш масаласида Лигага кўмаклашиб келади. 2025 йилги мавсумда ҳам Лига ва клуб ўртасидаги бу ҳамкорлик давом этди.

«Насаф» студияси 2025 йилги мавсумда Қарши ҳамда Ғузор шаҳарларида бўлиб ўтган Суперлига ва Ўзбекистон кубоги беллашуварини тасвирга тушириб, “Спорт ижодий бирлашмаси” учун уни тайёр сигнал ҳолатида узатиб келди. Жорий мавсум Қашқадарё вилоятининг уч клуби Суперлигада кураш олиб борганлигидан келиб чиқиб, «Насаф» студияси Суперлиганинг 45 та учрашувини телеканалга тақдим этганлиги таҳсинга сазовор. Ўз навбатида Лига кўчма телевизион студияси шу йилнинг август ойидан бошлаб ишга киришган бўлиб, Суперлиганинг водийда ўтган 30 га яқин учрашуви учун ўз техникасини тақдим этди.

Ўзаро ҳамкорлик йилдан йилга ривожланиб бормоқда. Жумладан, Лига Тошкент мезбонлик қилган У19 чемпионатининг плей-офф босқичига ўз техникасини жалб қилган бўлиб, унинг 2 та асосий учрашувини суратга туширишда ҳам «Насаф» мутахассислари билан ҳамкорликда ишлади.

Кеча — 9 декабрь куни Лига ишчи гуруҳи Қаршига сафар уюштириб, «Насаф» клубида фаолият олиб бораётган трансляцияси режиссёри Туроб Ҳайдаров билан ҳам учрашди. Биз мазкур инсон билан елкама-елка хизмат қилиб келаётган Отабек Эгамбердиев, Улуғбек Каримов, Ҳусниддин Раҳмонов, Шуҳрат Хўжаназаров, Жаҳонгир Убайдуллаев, Муҳаммад Ражабов, Шавкат Боитов, Амириддин Ёқубов, Тоштемир Авлиёқулов, Самар Умрқулов каби фидойи инсорларга ҳам ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 15:42, 10.12.2025.
Ўқилди: 211 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.