"Реал" вингери Родриго Мадрид клуби сафида март ойидан буён илк бор гол урди.
24 ёшли футболчи Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг 6-туридан ўрин олган "Манчестер Сити"га (1:2, танаффус) қарши баҳсда ҳисобни очди.
Бу бразилияликнинг 4 мартдан бери "қаймоқранглилар" сафидаги илк голи бўлди - ўшанда у "Атлетико"га қарши ўйинда (2:1) гол урганди. Шундан сўнг Родриго 32 та ўйинда гол ура олмади.













