"Бенфика" Чемпионлар Лигаси умумий босқич 6-туридан ўрин олган "Наполи"га қарши баҳсда ғалаба қозонди - 2:0. Ўйин Португалиянинг "Эстадиу да Луш" стадионида бўлиб ўтди.
Учрашувнинг 20-дақиқасида Ричард Риос ҳисобни очди. Иккинчи бўлим бошида Леандро Баррейру мезбонларнинг иккинчи голига муаллифлик қилди.
"Бенфика" ҳисобидаги очколар сони 6 тага этди ва жамоа турнир жадвалида 25-ўринга кўтарилиб олди. "Наполи" эса 7 очко билан 23-поғонага тушиб кетди.
ЕЧЛ. 6-тур
11 декабрь, 01:00
Бенфика - Наполи - 2:0
Голлар: Риос, 20 (1:0). Баррейру, 49 (2:0)
Бенфика: Трубин, Отаменди, Араужу, Даль, Дедич, Барренечеа, Риос, Баррейру (Нету, 90+5), Судаков (Силва, 76), Эурснес (Фрейташ, 90+4), Иванович (Павлидис, 76)
Наполи: Милинкович-Савич, Ррахмани, Буонджорно (Жуан Жезус, 59), Бекема (Спинаццола, 46), Мактоминай, Эльмас (Вергара, 81), Оливера (Политано, 46), Ди Лоренцо, Ланг (Лукка, 74), Нерес, Хёйлунд
Огоҳлантиришлар: Дедич, 78 - Ланг, 53. Вергара, 87













