Кириш Регистрация

«МЮ»: Фабрегас бўлмаса, Феллайнида

Баҳо:
+3 | -

Англиянинг «Манчестер Юнайтед» жамоаси «Барселона» ярим ҳимоячиси Сеск Фабресгасни ўз таркибига қўшиб ололмаётганидан хабарингиз бор. Шунинг учун клуб мутасаддилари Дэвид Мойеснинг собиқ шогирди Маруан Феллайнини Манчестерга олиб келишмоқчи.

Футболчини Рио Фердинандга тегишли бўлган ресторанда кўришган. Клубга яқин бўлган манбааларнинг хабар беришича, «МЮ» бельгиялик футболчи учун 25,5 миллион евро тўлашга тайёр.

«МЮ» «Эвертон»дан Лейтон Бейнсни ҳам ўз таркибига қўшиб олмоқчи. Бу учун жамоа 17,5 — 23,5 миллион евро орасида харажат қилиши кутилмоқда.

Феллайни Ливерпулда ҳафтасига 87 минг евро маош олади ва Манчестерда унга сал кўпроқ тўлашлари мумкин.

«Менга ишонадиган мураббий қўл остида ҳаракат қилишни хоҳлайман. Дэвид Мойес мени ҳозирги даражада ўйнашимга сабаб бўлган»,- дейди футболчи. Бу сўзлардан кейин унинг Манчестерга кўчиб ўтишига ишонсак бўлади. Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш жоизки, футболчига Ливерпулда мухлислар ва айниқса мухлисалар «гап отишгани» учун у «Эвертон»да бўлган вақтидаёқ Манчестерда яшарди. Ана шунақа гаплар.

Манба: www.goal.com
Киритилди: 19:12, 29.07.2013.
Ўқилди: 5768 марта.
Фикрлар: 65 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.