Кириш Регистрация

Нони Мадуэке "Арсенал"нинг Чемпионлар лигасидаги тарихий рекордини ўрнатди

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг "Арсенал" клуби ва Англия миллий терма жамоаси вингери Нони Мадуэке "Арсенал" тарихида Европа Чемпионлар Кубоги/Чемпионлар Лигасида клуб учун илк учта голини урган биринчи ўйинчи бўлди. Бу маълумотни Опта Спорт ташкилоти эълон қилди.

26 ноябрь куни англиялик футболчи EЧЛ 5-тури доирасида Мюнхеннинг "Бавария"сига (3:1) қарши ўйинда гол урган бўлса, 10 декабрь куни Чемпионлар Лигаси - 2025/2026 умумий босқичининг 6-турида "Брюгге"га қарши баҳсда Мадуэке дубль қайд этди.

Жорий мавсумда вингер "Арсенал" сафида барча мусобақаларда 12 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3 та гол ёзиб қўйди.

Киритилди: 11:42, 12.12.2025.
Ўқилди: 664 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.