Кириш Регистрация
13/12 00:45 Лечче 1-0 Пиза
13/12 01:00 Реал Сосьедад 1-2 Жирона
13/12 18:00 Атлетико 2-1 Валенсия
13/12 19:00 Торино 1-0 Кремонезе
13/12 20:00 Челси 2-0 Эвертон
13/12 20:00 Ливерпуль 2-0 Брайтон
13/12 20:15 Мальорка 3-1 Эльче
13/12 22:00 Парма 0-1 Лацио
13/12 22:30 Бёрнли 2-3 Фулхэм
13/12 22:30 Барселона 2-0 Осасуна
14/12 00:45 Аталанта 2-1 Кальяри
14/12 01:00 Арсенал 2-1 Вулверхэмптон
14/12 01:00 Хетафе 0-1 Эспаньол
14/12 16:30 Милан - Сассуоло
14/12 18:00 Севилья - Реал Овьедо
14/12 19:00 Фиорентина - Верона
14/12 19:00 Удинезе - Наполи
14/12 19:00 Кристал Пэлас - Манчестер Сити
14/12 19:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
14/12 19:00 Сандерленд - Ньюкасл
14/12 19:00 Вест Хэм - Астон Вилла
14/12 20:15 Сельта - Атлетик Бильбао
14/12 21:30 Брентфорд - Лидс
14/12 22:00 Женоа - Интер
14/12 22:30 Леванте - Вильярреал
15/12 00:45 Болонья - Ювентус
15/12 01:00 Алавес - Реал Мадрид

Лапорта Негрейра иши бўйича гувоҳ сифатида кўрсатма берди

Баҳо:
+ | -

Жоан Лапорта Негрейра иши бўйича гувоҳ сифатида кўрсатма берди. «Барселона» президенти бир соатча давомида саволларга жавоб берди. Бугун тонгда бошқа гувоҳлар — Луис Энрике ва Эрнесто Вальверде кўрсатма берган эди. Жозеп Бартомеу, Сандро Роселл, Оскар Грау ва Энрикес Негрейранинг ўғли ҳам тергов доирасида кўрсатма бериб бўлишган.

Mundo Deportivo манбасига таяниб хабар беришича, Лапорта ҳар икки томоннинг барча саволларига жавоб берди ва «Барселона» бутун жараён давомида илгари суриб келган фикрларга асосланган «ишонарли далиллар» билан клуб позициясини тушунтирди. Кўрсатмалар каталон тилида берилган. Жоаннинг таъкидлашича, «Барселона» фақат техник ҳисоботлар учун ҳақ тўлаган.

Mundo Deportivo’нинг Què T’hi Jugues дастурига таяниб ёзишича, Лапорта Негрейра ва унинг ўғлини ҳеч қачон кўрмагани ва учрашмаганини айтган. «Барса» президенти ҳисоботлар мавжудлиги ҳақида 2003 йили билганини ва уларни фойдали деб баҳолаганини билдирган.

Лапортага кўра, жуда «батафсил» деб таърифланган бу ҳисоботлар собиқ ҳакамнинг ўғли томонидан тайёрлангани ҳақида айтилган, аммо унинг ҳакамлар техник қўмитаси (CTA) вице-президенти экани аниқлаштирилмаган.

Лапорта тушунтиришича, ҳисоботлар тасодифан шкафдаги қутидан топилган. Уларда 2014–2018 йиллар даври акс этган, аммо аввалги мавсумларга оид ҳужжатлар йўқ — чунки клуб ҳужжатлари ҳар беш йилда йўқ қилиниши айтилади.

Президент таъкидладики, «Барселона» ҳеч қачон мусобақалардаги натижаларга таъсир кўрсатишни ният қилмаган.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда «Барселона» ва унинг раҳбарияти собиқ ҳакамлар техник қўмитаси (CTA) вице-президенти, Испания Футбол федерацияси (RFEF) ходими Хосе Мария Энрикес Негрейрага берилган тўловлар орқали пора олишда айбланган эди. Суд Негрейрага 2001–2018 йиллар оралиғида «Барселона» томонидан тўланган 7,7 миллион евро миқдоридаги тўловларни жиноят деб топган.

Манба: sports.ru
Киритилди: 20:49, 12.12.2025.
Ўқилди: 985 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.