Transfermarkt портали Испания чемпионатида ўйнаётган футболчиларнинг нархлари янгиланди. Нархи энг кўп пасайган футболчилар орасида 3 нафари ажралиб қолди, уларнинг тахминий нархи 20 миллион еврога арзонлашган.
Ушбу учликдан "Реал"дан Жуд Беллингем ва Родриго, "Атлетик"дан Ойян Сансет ўрин олган. Беллингемнинг янги нархи - 160 миллион евро, Родриго - 60 миллион евро, Сансет - 40 миллион евро.
Жуд Беллингемнинг нархи 11,1 фоизга пасайганига қарамай, у ҳамон дунёнинг энг қиммат футболчилари рўйхатидан жой олган.
Ла Лига пешқадами "Барселона" ҳисобланади. Иккинчи "Реал" эса 4 очко ортда қолмоқда.













