Эван Фергюсонга қишда қўшилиши мумкин бўлган янги клублар таклиф қилинган. Маълумот учун, ушбу рўйхатдан "Эвертон," "Селтик" ва "Лестер" клублари ўрин олган эди.
Қайд этилишича, римликлар ирландиялик футболчининг ижараси бўйича келишувни муддатидан олдин бекор қилиб, уни "Брайтон"га қайтариш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бироқ, таъкидланишича, Италия жамоаси ҳалигача бир тўхтамга келмаган.
Эван Фергюсон шу йилнинг ёзида "Рома"га Англиянинг "Брайтон" клубидан бир йиллик ижара асосида келиб қўшилганди. Ирландиялик футболчи жорий мавсумда 15 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилди. "Transfermarkt" портали 21 ёшли ҳужумчини 25 миллион еврога баҳоламоқда.













