"Бавария" бош мураббийи Венсан Компани мавсум охиригача "Челси"дан ижарага олинган ҳужумчи Николас Жексонга ҳужумчи Харри Кейннинг ижобий таъсирини қайд этди.
"Харрининг барқарорлик даражаси жуда таъсирли. Харри ва Николас машғулотларда ажойиб муносабатда. Улар ҳар доим биргаликда ҳужумларни якунлашни машқ қилишади. Николас ўсишда давом этмоқда, чунки у Харри билан машқ қилмоқда.
Кўриниб турибдики, у [Кейн] ўзини Мюнхенда - оиласи ва бу жамоада ўз уйидагидек ҳис қилмоқда. Бизда Харри тимсолида ҳақиқий етакчи бор," - дея Компанининг сўзларини келтиради "Бавария" матбуот хизмати ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Жорий мавсумда Кейн барча мусобақаларда 23та ўйинда майдонга тушиб, 28та гол ва 3та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Жексон 17 та ўйинда майдонга тушиб, бешта гол урди ва голли узатмани амалга оширди.













