Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионати якунига етди.
Ўзбекистонлик 51 кг вазндаги спортчи Ҳасанбой Дўсматов мусобақанинг энг яхши боксчиси деб топилди ва унга тегишли Кубок топширилди.
Маълумот ўрнида. Ҳасанбой Дўсматов фаолияти давомида иккинчи марта жаҳон чемпионлигини қўлга киритди. У 2023 йили Тошкентда ўтказилган ЖЧда ҳам чемпионлик билан бирга “Энг яхши боксчи” номинациясида ғолиб чиққанди.













