Мадриднинг "Атлетико" клуби футболчиси Конор Галлахер ижара асосида "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин.
"Қизил иблислар" қишки трансфер ойнасида катта маблағ сарфлашни режалаштирмаяпти, шунинг учун "матрасчилар" хавбекини ижарага олиш имкониятини жиддий ўрганмоқда, деб ёзади журналист Бен Жейкобс. Битимга кейинчалик сотиб олиш опцияси киритилиши эҳтимоли йўқ эмас.
Конор Галлахер жорий мавсумда ҳар доим ҳам "Атлетико"нинг асосий таркибига кира олмаяпти. "Челси"нинг 25 ёшли тарбияланувчиси transfermarkt портали талқинига кўра 35 млн еврога баҳоланмоқда. Манкунианликлар ёзда ҳам футболчига қизиқиш билдирган эди.













