"Астон Вилла" бош мураббийи Унаи Эмери Англия Премьер-лигасининг 16-турида "Вест Хэм" устидан қозонилган 3:2 ҳисобидаги ғалаба ҳақида фикр билдирди.
"Менинг ўйинчиларим тактик томонлама тартибли ва интизомли. Улар ўз фазилатларини бизнинг ўйин режамиз доирасида намойиш этишлари керак ва бугун ҳам шундай қилишди.
Биз чемпионлик пойгасида босимни ҳис қилмаяпмиз - биз амбицияларни ҳис қиляпмиз. Биз ҳам Европа мусобақаларида, ҳам Премьер-лигада рақобатлашишга ҳаракат қиляпмиз.
Биз ҳар бир ўйиндан завқланишимиз, яхши тайёргарлик кўришимиз ва кейин дам олишимиз керак", деди мураббий.
Эслатиб ўтамиз, "Астон Вилла" айни дамда турнир жадвалида учинчи ўринда бормоқда.













