Кириш Регистрация
26/01 00:45 Рома 1-1 Милан
26/01 01:00 Алавес 2-1 Бетис
27/01 00:45 Верона 1-3 Удинезе
27/01 01:00 Жирона 1-1 Хетафе
27/01 01:00 Эвертон 1-1 Лидс

Гвардиола "Манчестер Сити" ҳимоячиси ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоаси ҳимоячиси Рубен Диаш ҳақида фикр билдирди.

"Рубен Диаш - ақл бовар қилмайдиган етакчи! Барқарор, деярли жароҳат олмайдиган, жамоадошларини қандай бошқариши, гапира олиши - бу биз учун узоқ йиллар давомида ажойиб ютуқдир! У ҳақиқий сардор, ажойиб етакчи," - деди Гвардиола.

Диаш 2020 йилнинг сентябрида "Бенфика"дан "Манчестер Сити"га ўтган эди. Жорий мавсумда футболчи клуб сафида Англия чемпионатида 16 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урган. Шунингдек, унинг ҳисобида Чемпионлар Лигасида бешта ўйин бор.

Киритилди: 08:35, 15.12.2025.
Ўқилди: 827 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.