Европанинг энг нуфузли клубларидаги ўйинлари билан танилган португалиялик ҳимоячи Жоау Канcелу ҳозирда Саудия Арабистонида бўлиб, у ерда фаолиятини давом эттирмоқда.
Яқинда у самолётда жуда ёқимсиз воқеанинг марказига айланди. Худди шу рейсдаги бошқа йўловчи уни видеога олишга қарор қилди.
Видеога олиш пайтида у Канcелуга ҳақоратомуз гап айтди.
Португалиялик футболчи ҳуқуқбузарга яқинлашиб, унинг телефонини олиб қўйди ва бутун воқеа бошқа биров томонидан видеога олинди, тезда интернетда тарқалди ва у машҳурликка эришди.













