Кириш Регистрация
14/12 00:45 Аталанта 2-1 Кальяри
14/12 01:00 Арсенал 2-1 Вулверхэмптон
14/12 01:00 Хетафе 0-1 Эспаньол
14/12 16:30 Милан 2-2 Сассуоло
14/12 18:00 Севилья 4-0 Реал Овьедо
14/12 19:00 Фиорентина 1-2 Верона
14/12 19:00 Удинезе 1-0 Наполи
14/12 19:00 Кристал Пэлас 0-3 Манчестер Сити
14/12 19:00 Ноттингем Форест 3-0 Тоттенхэм
14/12 19:00 Сандерленд 1-0 Ньюкасл
14/12 19:00 Вест Хэм 2-3 Астон Вилла
14/12 20:15 Сельта 2-0 Атлетик Бильбао
14/12 21:30 Брентфорд 1-1 Лидс
14/12 22:00 Женоа 1-2 Интер
14/12 22:30 Леванте - Вильярреал
15/12 00:45 Болонья 0-1 Ювентус
15/12 01:00 Алавес 1-2 Реал Мадрид
16/12 00:45 Рома - Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано - Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед - Борнмут

Профессионал клуб ўз тарбияланувчиларини рўйхатдан ўтказиш масаласини тўлиқ тартибга солиши талаб этилади

Баҳо:
+ | -

Лига профессионал клублар раҳбарияти, ТМС, лицензиялаш ва футболчини рўйхатдан ўтказиш учун масъул менежерлар иштирокида йиғилиш ўтказди. Учрашув шу йилнинг 2 декабрь куни Ассоциация ва Лига ўртасидаги келишув асосида ташкил этилди.

Клуб эндиликда ФИФА тизими билан интеграция қилинган платформага нафақат Лига байроғи остида ўтадиган мусобақаларда иштирок этадиган футболчиларини, балки ўз ҳаваскорларини ҳам юклаши талаб этилади. Бу билан бир вақтнинг ўзида уч йўналиш тартибга келтирилади:

• клуб қошидаги футбол мактаби/академияси тарбияланувчиларини рўйхатдан ўтказиш орқали электрон футболчи паспортини юритиш тизими йўлга қўйилади;

• клубнинг ОФК лицензиялаш платформасига ўз тарбияланувчилари ҳақидаги маълумотларни юклаши масаласи соддалаштирилади ва шаффофлаштирилади;

• клубнинг ўз тарбияланувчиси учун келажакда қўлга киритиши мумкин бўлган эҳтимолий машғулот компенсацияси ёки бирдамлик механизми маблағларини ҳисоблаш тизими тартибга солинади.

Суперлига мисолида кўрсатилса, «Пахтакор», «Насаф», «Бунёдкор», «Машъал», «Шўртан» ва «Локомотив» клублари бир неча йиллардан буён ўз тарбияланувчиларига жиддий эътибор қаратиб келади. 2025 йилга келиб ўз тизимида мактаб ташкил қилаётган клублар сони ортиб, «Нефтчи», «ОКМК» ва «Сўғдиёна» клублари ҳам ўз академиясига асос солди. Бу ҳақда расман эълон қилганига бир неча ой тўлган бўлса-да, Лига эндиликда клублардан тезлашишни талаб қилади. Улар январь ойидаёқ U10 ёш тоифасидан бошлаб, U17 ёш тоифасига қадар кетма-кетликда жамоаларни ташкил қилиши ва ҳар бир ёш тоифаси учун энг камида 25 нафардан тарбияланувчини электрон рўйхатдан ўтказиши шарт. Бунда ҳар бир тарбияланувчи клуб тизимига расмий буйруқ асосида қабул қилиниши ва ёш футболчининг фаолияти тўлиқ мониторинг қилиб борилиши лозим.

Бир неча йиллардан буён Ассоциациянинг амалий кўмаги билан ОФК лицензиялашда қатнашиб келаётган, бироқ бугунга қадар ўз мактаби масаласида жиддий бош қотирмаган «Динамо», «Навбаҳор», «Қизилқум», «Сурхон», «Андижон», «Қўқон-1912», «Бухоро», «Хоразм» каби клублар эса ЎФА билан ҳудудий футбол мактаблари бошқарувини қўлга олиш юзасидан шартнома имзолайди. Бунда улардан ҳам юқоридаги ёш тоифалари бўйича минимум 25 нафардан тарбияланувчини Лига рўйхатидан ўтказиш сўралади. Унга қадар эса клуб профессионал футболчини рўйхатдан ўтказа олмайди.

Юқоридаги масалалар ҳар бир клуб томонидан қонун ҳужжатлари, регламент талаблари асосида тўла тартибга келтирилиши шарт. Клубнинг масалага енгил муносабатда бўлишига йўл қўйилмайди.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 20:19, 15.12.2025.
Ўқилди: 118 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.