Кириш Регистрация
15/12 00:45 Болонья 0-1 Ювентус
15/12 01:00 Алавес 1-2 Реал Мадрид
16/12 00:45 Рома 1-0 Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано 0-0 Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед 4-4 Борнмут

Арина Соболенко кетма-кет иккинчи бор йилнинг энг яхши аёл теннисчиси деб топилди

Баҳо:
+ | -

Теннис бўйича “Катта дубулға” турнирларининг тўрт карра ғолиби, аёллар ўртасида дунёнинг биринчи рақамли ракеткаси бўлган беларуслик теннисчи Арина Соболенко WTA Player Awards йиллик мукофоти доирасида йилнинг энг яхши аёл теннисчиси деб эътироф этилди. Бу Соболенко учун ушбу номинациядаги кетма-кет иккинчи ғалаба бўлди.

2025 йилнинг энг яхши теннисчиси унвони учун Соболенко билан қуйидаги спортчилар ҳам кураш олиб борди:

Ига Швентек (Польша);
Amanda Анисимова (АҚШ);
Елена Рибакина (Қозоғистон);
Кори Гауфф (АҚШ);
Медисон Киз (АҚШ).

Номинациялар ғолиблари анъанага кўра теннис турнирларини ёритиб борувчи халқаро ОАВ вакиллари томонидан аниқланади.

2025 йил давомида Арина Соболенко АҚШ очиқ чемпионати, шунингдек, Майами (АҚШ) ва Мадрид (Испания) шаҳарларида ўтказилган “Masters 1000” мусобақаларида ҳамда Брисбен (Австралия) шаҳридаги WTA 500 турнирида ғалаба қозонди. Шунингдек, у Аустралиан Опен, Роланд Гаррос ва WTA Finals — мавсумнинг якуний турнири финалларида мағлуб бўлди.

Арина Соболенко фаолияти давомида 27 та WTA миқёсидаги турнирда ғолиб чиққан бўлиб, шундан 21 таси яккалик баҳсларига тўғри келади. Шунингдек, у 2017 йилда Беларусь миллий терма жамоаси сафида Федерация кубоги (ҳозирги Billie Jean King Cup) финалчиси бўлган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 09:10, 16.12.2025.
Ўқилди: 400 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.