"Манчестер Сити" вингери Жереми Доку яқин орадаги ўйинларда жамоага ёрдам бера олмайди.
Пеп Гвардиола 23 ёшли бельгиялик футболчи машғулотларда олган жароҳати сабаб 3 ҳафтани ўтказиб юборишини маълум қилди.
Доку бу мавсумда жами 22 та учрашувда 3 та гол, 6 та ассист амалга оширди.
"Шаҳарликлар" навбатдаги ўйинини 18 декабрь куни "Брентфорд"га қарши Англия лига кубоги чорак финали доирасида ўтказади.













