"Бавария"нинг собиқ футболчиси Дитмар Хаманн Муҳаммад Салоҳнинг келажаги ҳақида гапирди.
"Менимча, у Саудия Арабистонига боришни хоҳламайди. Унга қизиқиши мумкин бўлган Европа жамоалари ҳали ҳам бор.
Мен унинг Италия лигасига қайтишини тасаввур қила оламан. А Серия тажрибали ўйинчиларни жалб қилиш ва уларга энг яхши даражасини қайтаришга ёрдам бериш жиҳатидан анча қулай", - дея Хаманннинг сўзларини келтиради Goal.













