Кириш Регистрация
16/12 00:45 Рома 1-0 Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано 0-0 Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед 4-4 Борнмут

Субименди "Арсенал" машғулотларини ўтказиб юборди

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг "Арсенал" клуби ярим ҳимоячиси Мартин Субименди жамоанинг очиқ машғулотларида иштирок этмади. Бу ҳақда Sky Sports Football журналисти Сем Блик хабар бермоқда.

Аммо миш-мишларга кўра, хавбек бошқа жойда якка тартибда шуғулланган. Бу мавсумда Субимендининг машғулот юкламаси биринчи марта тартибга солиниши эмас. Манбага кўра, жароҳатидан тикланишда давом этаётган Хаверц ва Габриэль ҳам машғулотда бўлмаган.

Жорий мавсумда 26 ёшли Субименди барча мусобақаларда 21та ўйин ўтказиб, 2та гол урди ва 3та голга ҳаммуаллифлик қилди.

"Арсенал" 20 декабрь, шанба куни "Эвертон" меҳмони бўлади.

Киритилди: 16:55, 17.12.2025.
Ўқилди: 193 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.