Кириш Регистрация
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

Миколенко фаолиятини Германияда давом эттириши мумкин

Баҳо:
+ | -

"Эвертон" клуби ва Украина терма жамоаси асосий ҳимоячиси Виталий Миколенко фаолиятини Германияда давом эттириши мумкин.

Британиянинг ТЕАМталк нашри манбаларига кўра, "РБ Лейпциг" ва "Айнтрахт" вакиллари Миколенконинг "ирислар" билан амалдаги шартномаси 2026 йил июнь ойи охирида якунланишини инобатга олиб, уни келаси ёзда эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Қайд этилишича, "Эвертон" Миколенкони жамоада сақлаб қолмоқчи, чунки у асосий таркибнинг доимий ўйинчиси ҳисобланади, бироқ ҳозирда клуб раҳбарияти ва футболчининг вакиллари ўртасида келишув йўқ. Украиналик футболчи 2026 йилнинг январь ойидан бошлаб бошқа исталган клуб билан трансфер бўйича музокараларни бошлаши мумкин.

Жорий мавсумда 26 ёшли Миколенко "Эвертон" сафида барча мусобақаларда 15 та ўйинда майдонга тушди. Инглиз клуби сафида жами 137 та ўйинда 4 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Киритилди: 19:42, 17.12.2025.
Ўқилди: 772 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [4774]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3846]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [3688]

Фликнинг «Барселона» юлдузи билан муносабатлари бузилди [3685]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [3008]

«Реал»нинг инсайдларни ҳисобга олган ҳолда тузилган таркибини кўрдингизми? [2614]

Жорже Мендеш Барселонага келди [2467]

«Реал» Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди [2214]

Расман: «Манчестер Сити» 135 миллион евролик трансферни эълон қилди [1899]

«Интер Майами» Левандовскининг МЛСдаги дебют ўйинида «Чикаго»ни мағлуб этди. Суарес дубль муаллифи бўлди (видеошарҳ) [1654]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик