Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

FIFA танқидлардан кейин Жаҳон чемпионати учун 60 долларлик чипталарни жорий қилди

Баҳо:
+ | -

Халқаро футбол асоциациялари федерацияси (FIFA) 2026-йилги Жаҳон чемпионати учун чекланган миқдордаги арзон чипталарни сотувга чиқаришини эълон қилди. Бу қарор Европа футбол мухлислар уюшмасининг нарх сиёсатига билдирилган танқидларидан сўнг қабул қилинди. Бу ҳақда Reuters нашри хабар берди.

Энг арзон чипталар Supporter Entry Tier деб номланди. Улар турнирдаги барча 104 ўйинга, шу жумладан финалга ҳам амал қилади, аммо ушбу типдаги чипталар сони чекланган. FIFA маълумотига кўра, бундай чипталар миллий футбол ассоциациялари учун ажратилган квотанинг атиги 10 фоизини ташкил қилади ва унинг нархи 60 долларга тенг.

Миллий ассоциациялар ўз мухлисларига ушбу чипталарни ўз дастурлари доирасида тақсимлайди. Қўшимча қилинишича, арзон чипталар “ўз терма жамоасининг ўйинларига тез-тез ташриф буюрадиган содиқ мухлисларга” етказилиши керак. Шу билан бирга, федерация чипталарни тақсимлаш бўйича ягона қоидаларни белгиламаган.

Шунингдек, FIFA миллий ассоциациялар учун ажратилган чипталарнинг ярмидан кўпроғи нисбатан арзонроқ жойлардан берилган. Яъни улардан 40 фоизи ўртача нархдаги, 10 фоизи энг арзон нархдаги чипталар бўлади. Қолган қисми эса юқори нархдаги чипталар ҳисобланади. Миллий ассоциациялар орқали чипта олган мухлисларнинг жамоаси плей-офф босқичига чиқмаса, улар пулларини комиссиясиз қайтариб олишади.

Маълумот учун, аввалроқ ЖЧ-2026 финалига энг арзон тоифадаги чипталар нархи 4 185 доллардан бошланишини маълум қилинганди. Бу кўрсаткич 2022-йилги Жаҳон чемпионати билан солиштирганда деярли етти баробар баланд (Қатардаги турнирнинг энг арзон чиптаси 600 доллар эди).

Манба: daryo.uz
Киритилди: 20:55, 17.12.2025.
Ўқилди: 723 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4335]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [3906]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2352]

Флик Ламин Ямал ва Фаластин байроғи ҳақида фикр билдирди [2207]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2182]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [2055]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1943]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1872]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1501]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1448]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик