Кириш Регистрация
16/12 00:45 Рома 1-0 Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано 0-0 Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед 4-4 Борнмут

Ўзбекистонлик 3 нафар мутахассис ФИФА қўмиталари йиғилишларида иштирок этди

Баҳо:
+ | -

Аввал хабар берганимиздек, тарихда илк бор Ўзбекистон футбол ассоциациясининг уч нафар вакили ФИФА қўмиталари аъзолигига сайланганди. Доҳа шаҳрида ФИФА қўмиталарининг ялпи учрашуви бўлиб ўтди.

ЎФА биринчи вице-президенти, ФИФА Футбол технологиялари, инновациялар ва рақамли ривожланиш қўмитаси раиси ўринбосари Равшан Ирматов мазкур қўмитанинг илк йиғилишида иштирок этди.

Шунингдек, ЎФА бош котиби Аваз Максумов ФИФА Соҳил футболи қўмитаси, ЎФА аёллар футболини ривожлантириш бўлими бошлиғи Юлия Панина аёллар терма жамоалари мусобақаларини ўтказиш қўмитаси йиғилишидан ўрин олган конструктив учрашувларда иштирок этишди.

Куннинг иккинчи ярмида ФИФА томонидан расмий тадбир ташкил этилиб, 2025 йилнинг энг яхши футболчи ва мураббийи тақдирланди.

ФИФА тадбирлари доирасида қўмита аъзолари Қатарда бўлиб ўтадиган Қитъалараро кубок финал учрашуви — ПСЖ ҳамда «Фламенго» баҳси ва “Arab Cup” мусобақасининг финалидан ўрин олган Марокаш — Иордания терма жамоалари ўртасидаги учрашувни кузатиб боришади.

Манба: https://t.me/FAUzbekistan
Киритилди: 21:14, 17.12.2025.
Ўқилди: 171 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.