Кириш Регистрация

УЕФА «Негрейра иши» сабаб «Барселона»ни Чемпионлар лигасидан четлатиши мумкин эди

Баҳо:
+ | -

УЕФА «Барселона»ни ҳакамлар техник қўмитаси (CTA) собиқ вице-президенти Хосе Мария Негрейрага тўловлар амалга оширилгани ортидан эҳтимолий пора бериш гумони сабаб Чемпионлар лигасидан четлатиши мумкин эди. Бу ҳақда El Confidental хабар бермоқда.

Манбага кўра, бундан ташқари, клуб молиявий махинациялар учун 60 миллион евро миқдорида жаримага тортилиши, шунингдек жамоанинг «Камп Ноу» стадионига қайтиш жараёнига тўсиқ қўйилиши ҳам мумкин эди. Қайд этилишича, УЕФА билан муносабатларни йўлга қўйиш учун «Барселона» президенти Жоан Лапорта Суперлига лойиҳасида иштирок этишдан воз кечишга ва Европа клублари ассоциациясига қайта аъзо бўлишга мажбур бўлган.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда "кўк-анорранглилар"га Негрейрага тўловлар амалга оширилиши билан боғлиқ пора бериш айблови қўйилган эди. У Испания Қироллик футбол федерацияси (RFEF)да фаолият юритган. «Барселона» 2001–2018 йиллар оралиғида тахминан 8,4 миллион евро миқдорида ушбу тўловларни амалга оширганликда айбланган.

Каталония клуби версиясига кўра, Негрейра ҳакамлик бўйича техник ҳисоботлар тайёрлаш учун ташқи маслаҳатчи сифатида жалб этилган. CTAнинг собиқ вице-президенти эса ҳакамларга таъсир ўтказиш мақсадида пора олганини инкор этмоқда.

Манба: championat.com
Киритилди: 21:34, 17.12.2025.
Ўқилди: 572 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.