Ҳозирда ФИФА Қитъалараро кубогининг финал учрашуви бўлиб ўтмоқда. Ҳал қилувчи баҳсда "ПСЖ" ва "Фламенго" ўзаро тўқнаш келган (1:0 - иккинчи бўлим).
Биринчи бўлим давомида "ПСЖ" таркибида мажбурий ўзгариш юз берди. Луис Энрике Ли Кан-Инни ўйиндан олишга тўғри келди. Футболчи жароҳат олиб, учрашувни давом эттира олмади. Унинг ўрнига Сенни Майюлу баҳсга қўшилди.













