Кириш Регистрация
20/12 01:00 Валенсия - Мальорка
20/12 17:30 Ньюкасл - Челси
20/12 18:00 Реал Овьедо - Сельта
20/12 20:00 Борнмут - Бёрнли
20/12 20:00 Брайтон - Сандерленд
20/12 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
20/12 20:00 Вулверхэмптон - Брентфорд
20/12 20:15 Леванте - Реал Сосьедад
20/12 22:00 Лацио - Кремонезе
20/12 22:30 Осасуна - Алавес
20/12 22:30 Тоттенхэм - Ливерпуль

Россия футзал терма жамоаси мураббийи: «Бухорога оптимал таркиб билан етиб келдик»

Баҳо:
+ | -

Футзал бўйича Осиё кубоги–2026 финал босқичига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси декабрь ойидаги ФИФА кунларидан унумли фойдаланади. Жамоамиз жаҳон футзалининг етакчи вакилларидан бири — дунё рейтингида 7-ўринда бораётган Россия терма жамоасига қарши иккита халқаро ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Томонларнинг ўзаро келишувига кўра, ҳар иккала баҳс ҳам қадимий ва навқирон Бухоро шаҳридаги «Универсал» спорт мажмуасида 19 ва 21-декабрь кунлари бўлиб ўтади.

Учрашувларнинг дастлабкиси мухлислар учун очиқ бўлса, иккинчи баҳс томонларнинг келишувига томошабинларсиз ўтказилади.

Мазкур ўйинлар ҳар икки терма жамоа учун ҳам муҳим аҳамият касб этади:

Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубоги баҳслари ўтказиладиган майдон қопламасига мослашиш билан бирга, кучли рақибга қарши тайёргарлик даражаси ва имкониятларини синовдан ўтказади.

Россия терма жамоаси эса ФИФА рейтингидаги мавқеини мустаҳкамлаш, тўплаган очколарини сақлаб қолиш мақсадида кучли рақиб билан баҳс олиб боради.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 14 декабрь санасидан бошлаб Бухоро шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини бошлади. Миллий чемпионатнинг сўнгги турида юзага келган жароҳатлар сабабли бош мураббий Нодир Элибоев жамоа таркибида айрим ўзгаришларни амалга оширди.

Россия терма жамоаси эса кеча эрта тонгда Бухоро шаҳрига етиб келди.

Россия футзал терма жамоаси бош мураббийи Бесо Зоидзе Ўзбекистон билан ўртоқлик учрашувлари олдидан қуйидаги фикрларини билдирди:

— Биз Бухорога оптимал таркибда етиб келдик. Мураббийлар штаби айни вақтдаги энг кучли ва муносиб футболчиларни йиғинга жалб этди. Бизда “ўртоқлик ўйинлари” деган тушунча йўқ. Мамлакатнинг асосий терма жамоаси сафида майдонга тушар экансан, ҳар доим максимал даражада ҳаракат қилишинг шарт.

Рақибимизни алоҳида таништириб ўтиришнинг ҳожати йўқ. Ўзбекистон терма жамоаси Осиёнинг етакчи футзал давлатларидан бири бўлиб, мунтазам равишда ривожланиб бормоқда. Уларга қарши ўйин қийин, аммо жуда қизиқарли кечади. Ушбу баҳслар ҳар икки жамоа учун ҳам ниҳоятда муҳим, — деди Бесо Зоидзе.

Манба: https://t.me/Futsal_Uzbekistan
Киритилди: 17:51, 18.12.2025.
Ўқилди: 475 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.