Кириш Регистрация
28/01 11:00 Афғонистон 3-0 Саудия Арабистони
28/01 13:00 Япония 6-2 Австралия
28/01 15:00 Эрон 4-1 Малайзия
28/01 17:00 Ўзбекистон 0-0 Тожикистон
29/01 01:00 Аякс 1-2 Олимпиакос
29/01 01:00 Арсенал 3-2 Қайрат
29/01 01:00 Монако 0-0 Ювентус
29/01 01:00 Атлетик Бильбао 2-3 Спортинг
29/01 01:00 Атлетико 1-2 Буде-Глимт
29/01 01:00 Байер 3-0 Вильярреал
29/01 01:00 Боруссия Д 0-2 Интер
29/01 01:00 Брюгге 3-0 Марсель
29/01 01:00 Айнтрахт Ф 0-2 Тоттенхэм
29/01 01:00 Барселона 4-1 Копенгаген
29/01 01:00 Ливерпуль 6-0 Қорабоғ
29/01 01:00 Манчестер Сити 2-0 Галатасарой
29/01 01:00 Пафос 4-1 Славия
29/01 01:00 ПСЖ 1-1 Ньюкасл
29/01 01:00 ПСВ 1-2 Бавария
29/01 01:00 Бенфика 4-2 Реал Мадрид
29/01 01:00 Наполи 2-3 Челси
29/01 01:00 Юнион 1-0 Аталанта

Бруну Фернандеш Роналдусиз Португалия терма жамоаси яхшироқ ўйнайди, деган фикрга муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

Португалия терма жамоаси яримҳимоячиси Бруну Фернандеш миллий жамоа майдонда Криштиану Роналду бўлмаганда яхшироқ ўйнайди, деган фикрга изоҳ берди.

«Биламан, одамлар Роналдусиз биз яхшироқ ўйнаймиз, чунки футболчилар ўзларини эркинроқ ҳис қилишади ва ҳаракатлар янада уйғун бўлади, деб ўйлашади. Агар шундай бўлаётган бўлса, бунинг бир қисмида айб ўзимизда. Майдонда Криштиану борлиги сабабли хавотирланиб юриш керак эмас, чунки у бизга ёрдам бера олади.

Жарима майдонида у ҳали ҳам жуда юқори савиядаги ўйинчи эканини кўрсатмоқда. У ҳимоячиларнинг эътиборини ўзига тортади ва бошқа футболчилар учун бўш ҳудуд яратади. Агар Криштиану ўйнамаса, унинг ўрнига Гонсалу Рамуш майдонга тушади. Гонсалу прессингда кучли ва диагонал югуришларда яхши.

Мен ўйнамаган пайтимда, Бернарду [Силва] “10-рақам” позициясида ҳаракат қилса, Бернарду кўпроқ тўпни назорат қилади, мен эса кўпроқ ҳал қилувчи узатмаларни амалга ошираман. Ҳар доим шундай бўлади. Барча футболчилар бир-бирига нимадир қўшади ва ниманидир камайтиради. Криштиану ҳам биз каби. Биз мослашишни ва бир-биримизнинг кучли жиҳатларимизни янада кучайтиришни билишимиз керак, шунда терма жамоа ғалаба қозонади», — дея Фернандешнинг сўзларини ESPN Canal 11га таяниб келтиради.

Манба: championat.com
Киритилди: 20:58, 18.12.2025.
Ўқилди: 5111 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.