Кириш Регистрация
17/02 00:45 Кальяри 0-2 Лечче
17/02 01:00 Жирона 2-1 Барселона
17/02 15:00 Сеул 2-2 Санфречче Хиросима
17/02 15:00 Матида Зелвия 3-2 Ченгду Ронгченг
17/02 17:15 Бурирам Юнайтед 2-0 Шангхай Шенхуа
17/02 17:15 Жоҳор Дорул Таъзим 1-0 Виссел Кобе
17/02 21:00 Ас-Садд 1-4 Ал-Иттиҳод
17/02 21:00 Ал-Ғарафа 0-2 Трактор
17/02 22:45 Галатасарой 5-2 Ювентус
18/02 01:00 Бенфика - Реал Мадрид
18/02 01:00 Монако - ПСЖ
18/02 01:00 Боруссия Д - Аталанта

Самвел Бабаян: «Керакли натижага эришиш учун максимал даражада ҳаракат қиламиз»

Баҳо:
+ | -

«Андижон»нинг Ўзбекистон U21 термасига қарши ўтказилган ўртоқлик учрашувидан кейин бош мураббий Самвел Бабаян клуб матбуот хизматига қуйидагича фикр билдирди:

"Бугунги ўртоқлик учрашуви олдимизда турган Осиё Чемпионлар лигаси ўйини олдидан охирги тайёргарлик босқичи бўлди. Чемпионат якунланганидан кейин йигитларга 5 декабргача хордиқ бергандик ва шу санадан тайёргарликка киришганмиз. Албатта, таркибимизда муаммолар бор эди, жумладан, жароҳатланганлар бир нечтани ташкил қилади. Қийин мавсумдан кейин жароҳат олганлар 2-3 кун олдин қўшилишди, оптимал таркибни шакллантира олмадик. Шундай бўлсада, шу ўйинлар орқали имкониятларимизни кўриб олдик. Йигитлар талабларимизни аъло даражада бажаришди, айниқса, «Бунёдкор» билан бўлган чемпионатдаги охирги баҳсда яхши ўйин намойиш этишимизни шу ўйин орқали кўрсатишди.

Эртага Қатарга жўнаб кетамиз ва у ерда 4 кун машғулот ўтказамиз. Шу орқали «Ал-Аҳли»га қарши учрашувга тайёргарлик кўрамиз. Умуман олганда, жамоамизнинг тайёргарлиги яхши ўтди. Керакли натижани қўлга киритиш учун яхши ўйин кўрсатишга ва мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

Бир нарсани аниқ айта оламанки, жамоадаги ҳамма ватанпарварлик кўрсатиб, ўз ишимизга профессионалларча максимум ёндашиб ҳаракат қилсак, албатта, натижага эришамиз.

Йигитлар профессионал. Улар ўйинга жуда яхши тайёргарлик кўришди ва керакли натижага эришишга бор кучимиз билан максимал ҳаракат қиламиз. Мураббийлар штаби билан йигитларга мотивация берадиган услублар устида ишламоқдамиз.

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Қўшоқбоевич ҳам жамоа билан учрашиб, йигитларга яхши мотивация бердилар. «Бунёдкор» билан ўйиндан хурсанд бўлиб, шундай руҳда ўйнашимиз кераклигини айтиб ўтди.

Таъкидлаб ўтганимдек, эртага Қатарга жўнаб кетамиз ва 4 кун шуғулланамиз. 24 декабрь кунги ўйинга ҳаммамиз оптимал таркибда бўламиз ва Худо хоҳласа, ижобий натижага эришамиз" - деди Самвел Вячеславович клуб матбуот котибига.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 22:36, 18.12.2025.
Ўқилди: 1107 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Sport ва Futbol телеканаллари 17-февраль куни ЕЧЛнинг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [7631]

"Ақлдан озиш ҳеч гап эмас!" – Винисиус дунёнинг энг яхши футболчиси кимлигини айтди [3982]

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [3713]

«Ливерпуль» «Реал» юлдузини сотиб олиб, трансфер бозорини «портлатмоқчи» [3309]

Испания ҳакамлар қўмитаси ўз хатосини тан олди! (Видео) [3106]

"Биз инқироздамиз": Флик "Барселона"нинг кетма-кет мағлубиятларидан сўнг аччиқ ҳақиқатни тан олди [2872]

«Барселона» ва «Атлетико»нинг кутилмаган мағлубиятлари Ла Лигада вазиятни ўзгартириб юборди (24-турдаги барча натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат) [2850]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [2838]

Ла Лига. Драма ва муштлашув билан якунланган Каталония дербиси: «Жирона» «Барселона»ни иродали тарзда мағлуб этди [2395]

Англия Кубогининг 1/8 финал жуфтликлари аниқланди [2100]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.