Кириш Регистрация
29/01 01:00 Аякс 1-2 Олимпиакос
29/01 01:00 Арсенал 3-2 Қайрат
29/01 01:00 Монако 0-0 Ювентус
29/01 01:00 Атлетик Бильбао 2-3 Спортинг
29/01 01:00 Атлетико 1-2 Буде-Глимт
29/01 01:00 Байер 3-0 Вильярреал
29/01 01:00 Боруссия Д 0-2 Интер
29/01 01:00 Брюгге 3-0 Марсель
29/01 01:00 Айнтрахт Ф 0-2 Тоттенхэм
29/01 01:00 Барселона 4-1 Копенгаген
29/01 01:00 Ливерпуль 6-0 Қорабоғ
29/01 01:00 Манчестер Сити 2-0 Галатасарой
29/01 01:00 Пафос 4-1 Славия
29/01 01:00 ПСЖ 1-1 Ньюкасл
29/01 01:00 ПСВ 1-2 Бавария
29/01 01:00 Бенфика 4-2 Реал Мадрид
29/01 01:00 Наполи 2-3 Челси
29/01 01:00 Юнион 1-0 Аталанта
29/01 11:00 Ливан 0-2 Вьетнам
29/01 13:00 Жанубий Корея 2-3 Ироқ
29/01 15:00 Кувайт 1-6 Таиланд
29/01 17:00 Қирғизистон - Индонезия
30/01 11:00 Саудия Арабистони - Эрон
30/01 13:00 Австралия - Ўзбекистон
30/01 15:00 Малайзия - Афғонистон
30/01 17:00 Тожикистон - Япония
31/01 00:45 Лацио - Женоа
31/01 01:00 Эспаньол - Алавес
31/01 18:00 Реал Овьедо - Жирона
31/01 19:00 Пиза - Сассуоло
31/01 20:00 Лидс - Арсенал
31/01 20:00 Вулверхэмптон - Борнмут
31/01 20:00 Брайтон - Эвертон
31/01 20:15 Осасуна - Вильярреал
31/01 22:00 Наполи - Фиорентина
31/01 22:30 Леванте - Атлетико
31/01 22:30 Челси - Вест Хэм

Тьерри Анри фаолияти давомида эришган ютуқлари учун махсус мукофот билан тақдирланди

Баҳо:
+ | -

Франция терма жамоаси ва “Арсенал”нинг собиқ футболчиси Тьерри Анри 18 декабрь куни фаолияти давомида эришган ютуқлари учун бериладиган Lifetime Achievement мукофоти билан тақдирланди. Тақдирлаш маросими BBC телеканали томонидан ташкил этилди.

Мукофотни қабул қилиб олар экан, Анри аввало собиқ жамоадошлари ва мураббийларига миннатдорлик билдирди. Шунингдек, у фарзандларига — Тее, Тристан, Татиана ва Габига мурожаат қилди. Айнан улар Анрига ушбу мукофотни топширишди.

“Энг катта қўрқувим — ёмон ота бўлиб қолиш. Мен ҳар доим ҳам яхши ота бўлмаганман. Бу мукофот меники эмас, сизники. Сиз мени тарбиялаяпсиз, жароҳатларимдан асрайсиз, инсон бўлиш — заиф, аммо меҳрибон ва ҳамдард бўлиш нимани англатишини кўрсатяпсиз. Шунинг учун менга меҳрибон бўлганингиз ва борлигингиз учун раҳмат”, деди Анри.

BBC раҳбарияти Анрининг замонавий футболчи тушунчасини қайта талқин қилганини, шунингдек, унинг майдондаги истеъдоди, футбол тафаккури ва футбол ривожига қўшган ҳиссасини алоҳида эътироф этди.

“Футбол менга ҳамма нарсани берди ва мен унга боримни бағишладим. Ушбу мукофот орқали футбол тарихида эътироф этилиш, мухлислар ва жамоадошлар қалбида из қолдириш — бу мен ҳеч қачон унутмайдиган лаҳза”, дейди собиқ футболчи.

Тьерри Анри ўз даврида дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири бўлган. Жаҳон ва Европа чемпиони, УЕФА Чемпионлар Лигаси ғолиби, шунингдек Франция, Англия ва Испания чемпионатлари ғолиби ҳамда Конфедерациялар кубоги соҳиби ҳисобланади.

Фаолияти давомида ҳужумчи ва қанот ярим ҳимоячиси позицияларида тўп тепган. У “Монако”, “Ювентус”, “Арсенал”, “Барселона” ва “Нью-Йорк Ред Буллс” клублари сафида ўйнаган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 11:21, 20.12.2025.
Ўқилди: 621 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.