Кириш Регистрация
22/12 00:45 Женоа 0-1 Аталанта
22/12 01:00 Бетис 4-0 Хетафе
23/12 01:00 Атлетик Бильбао 1-2 Эспаньол
23/12 01:00 Фулхэм 1-0 Ноттингем Форест

"Бавария" юлдузининг жамоадаги янги маоши маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Вингер Серж Гнабри "Бавария" билан шартномасини узайтиришга яқин турибди. Бу ҳақда журналист Патрик Штрассер хабар бермоқда.

Манбага кўра, футболчининг янги келишуви унинг ўйинлари натижаларига асосланади ва маоши барча бонусларни ҳисобга олган ҳолда солиқлардан ташқари йилига тахминан 15 млн еврога етиши мумкин.

Гнабри икки сабабга кўра иш ҳақини қисқартиришга рози бўлди. Биринчидан, у "Бавария" билан мавсумнинг иккинчи ярмига эътибор қаратмоқчи ва келажаги ҳақида миш-мишларсиз Германия терма жамоаси билан ЖЧга бормоқчи. Иккинчидан, Гнабри "Бавария" бош мураббийи Венсан Компани ва унинг футбол фалсафасини жуда қадрлайди, шунинг учун унинг қўл остида ўйнашда давом этмоқчи.

Киритилди: 18:44, 20.12.2025.
Ўқилди: 740 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.