Кириш Регистрация
21/12 00:45 Ювентус 2-1 Рома
21/12 01:00 Реал Мадрид 2-0 Севилья
21/12 01:00 Эвертон 0-1 Арсенал
21/12 01:00 Лидс 4-1 Кристал Пэлас
21/12 16:30 Кальяри 2-2 Пиза
21/12 18:00 Жирона 0-3 Атлетико
21/12 19:00 Сассуоло 0-1 Торино
21/12 20:15 Вильярреал 0-2 Барселона
21/12 21:30 Астон Вилла 2-1 Ман. Юнайтед
21/12 22:00 Фиорентина 5-1 Удинезе
21/12 22:30 Эльче 4-0 Райо Вальекано
22/12 00:45 Женоа 0-1 Аталанта
22/12 01:00 Бетис 4-0 Хетафе
23/12 01:00 Атлетик Бильбао - Эспаньол
23/12 01:00 Фулхэм - Ноттингем Форест

«Насаф»нинг ОФК Элит Чемпионлар Лигаси 6-турдаги рақиби «Ал-Иттиҳод» ҳақида

Баҳо:
+ | -

23 декабрь куни "Насаф" клуби ОФК Элит Чемпионлар Лигаси мусобақасининг 6-тури доирасида Саудия Арабистонининг "Ал-Иттиҳод" жамоаси билан куч синашади.

Келинг, ушбу жамоа ҳақида бироз тўхталамиз.

"Ал-Иттиҳод" жамоаси 98 йиллик тарихга эга. Клуб 1927 йилда ташкил этилган.

Жамоага мухлислар томонидан "Тигерс" (Йўлбарслар) ва "The People’s Club" (Халқ жамоаси) деган лақаблар берилган.

"Ал-Иттиҳод" ўз уй учрашувларини Жидда шаҳрида жойлашган "Қирол Абдуллоҳ Спорт Сити" стадионида ўтказади. Ушбу майдон 62 мингдан зиёд мухлисни ўз бағрига сиғдира олади.

Жамоа шу вақтгача 10 карра Саудия Арабистони Профессионал лигаси, 10 карра Қирол кубоги, 8 карра Валиаҳд шаҳзода кубоги мусобақаларида чемпион бўлган. Шунингдек, "Ал-Иттиҳод" 2004 ва 2005 йилги мавсумларда Осиё Чемпионлар Лигаси мусобақасининг бош совринига эга чиққан.

Жамоани айни пайтда 51 ёшли португалиялик мутахассис Сергио Консейсау бошқармоқда. У ўз фаолияти давомида Брага, Нант, Порту, Милан каби номдор клубларда ишлаган. 2025 йил октябрь ойида ушбу жамоани қабул қилиб олган.

Консейсау мураббий сифатида "Порту" клуби билан 3 марта Португалия чемпионатида ғолиб бўлган. Айнан шу йилларда ушбу мураббий лига томонидан "Йил мураббийи" деб топилган.

Ҳозирда "Ал-Иттиҳод" клубида Муса Диаби, Стевен Бергвейн, Н'голо Канте, Фабиньо ва Карим Бензема каби жаҳон футболи юлдузлари фаолият олиб бормоқда.

Шунингдек, клубда айни пайтда Солиҳ Ал Шеҳри, Файсал Ал Ғамди, Ҳассан Кадеш, Аҳмад Ал Ғамди, Саад Ал-Муса каби Саудия Арабистони терма жамоаси футболчилари тўп сурмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ОФК Элит Чемпионлар Лигаси 6-туридан ўрин олган "Ал-Иттиҳод" — "Насаф" учрашуви 23 декабрь куни соат 23:15 да старт олади.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 12:36, 22.12.2025.
Ўқилди: 744 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.