"Интер" чап қанот ҳимоячиси Карлос Аугусто фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин.
A Sport хабарига кўра, "Бешиктош" 26 ёшли бразилиялик футболчига қизиқиш билдирмоқда. Бу бош мураббий Сергей Ялчиннинг аниқ талаби.
"Нерадзуррилар" футболчини 20 млн еврога баҳоламоқда.
Аугусто жорий мавсумда 20 та ўйинда 2 та гол уриб, 3 та ассист берди.













