Кириш Регистрация
22/12 00:45 Женоа 0-1 Аталанта
22/12 01:00 Бетис 4-0 Хетафе
23/12 01:00 Атлетик Бильбао 1-2 Эспаньол
23/12 01:00 Фулхэм 1-0 Ноттингем Форест

Шодиёр Шодибоев: "Ўтган мавсумдан қониқиш ҳосил қилмадим"

Баҳо:
+ | -

«Локомотив» ҳужумчиси Шодиёр Шодибоев клуб матбуот хизматига интервью берди.

— Янги мавсум учун бошланган тайёргарлик қандай кетмоқда?

— Тайёргарликни катта темпда бошладик. Ҳозирча асосий эътибор жисмоний ҳолатни оширишга қаратилган. Январь ойида бизни ажойиб тайёргарлик кутмоқда. Ҳар холда Суперлигада ўйнаш учун катта куч керак бўлади. Биз барча ҳолатга тайёр бўлиб кирмоқчимиз.

— Ўтган мавсум биз учун барчаси кечроқ якунланди. Вазифани бажариш кечиккани сабаблари нимада?

— Ҳа, биз вазифани эртароқ бажариб, кўнгилни хотиржам қилмоқчи бўлгандик. Лекин чемпионлик сўнгги турдагина ҳал бўлди. Мавсумнинг оғир ўтганини, жамоаларнинг сони ва ўйинлар камлигини ҳисобга олсак, ҳаммамиз ҳам ҳолатнинг бундай бўлиб кетишини кутмагандик. Лекин биз мавсумни пешқадам сифатида якунлашимизга 100 фоиз ишонгандик. Муҳими вазифа уддаланди.

— Ушбу мавсумда 22 ўйинда 6 гол ва 1 ассист қайд этдингиз. Кейинги мавсум ўзингиздаги қанақа талабларни янада кучайтирмоқчисиз?

— 6 гол ва 1 ассист ҳужумчи учун жуда кам. Бу ўтиш йили бўлди. Энди кейинги мавсум учун режаларимни кучайтираман. Жамоамга кўпроқ фойдам тегишига, голлар уриб, ғалабалар келтиришга интиламан.

— Янги мавсумдан нималар кутяпсиз?

— 2026 йил исталган жамоа учун қийин ўтади. Буни барча футбол мухлислари билиб турибди. Жамоалар исталган рақибларига рақобат таклиф қилади, кучсиз жамоанинг ўзи бўлмайди. Ўз навбатида биз ҳам совринли ўринлар учун ўйнаймиз. Барчани олдинда қизиқ мавсум кутмоқда.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 17:15, 22.12.2025.
Ўқилди: 347 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.