Ўтган ёзда ЦСКАдан "Истанбул Башакшеҳир" сафига кўчиб ўтган ҳамюртимиз Аббосбек Файзуллаев жамоасининг асосий таркиб ўйинчисига айланиб бормоқда.
22 ёшли футболчимиз бугунги "Газиантеп"га қарши ўйинда 1 та гол урди. Шунингдек, унинг узатмасидан сўнг рақиб футболчиси ўз дарвозасига тўп киритиб қўйди, аммо унга бу вазиятда ассист ёзилмади.
Файзуллаевнинг "Башакшеҳир" сафидаги голлари сони 2 тага етди. У жами 9 та ўйинда майдонга тушган.













