Кириш Регистрация
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-3 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 2-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

Рауль Хименес АПЛда пенальти тепиш бўйича рекордни такрорлади

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг "Фулхэм" клуби ҳужумчиси Рауль Хименес пенальти тепиш бўйича Англия Премьер-лигаси тарихидаги рекордни такрорлади. Ҳужумчи 11 та пенальтидан 11 тасини аниқ амалга ошириб, "Манчестер Сити"нинг собиқ яримҳимоячиси Яя Туренинг натижасини такрорлади. Бу ҳақда Opta Х ижтимоий тармоғида хабар берди.

Хименес 34 ёшда, мексикалик ҳужумчи лондонликлар сафида 2023 йил ёзидан буён тўп тепиб келмоқда. Жорий мавсумда тажрибали ҳужумчи барча мусобақаларда 20 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Нуфузли "Transfermarkt" интернет портали Раулнинг бозор нархини 4 млн еврога баҳоламоқда. Ҳужумчининг "Фулхэм" билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг июнигача мўлжалланган.

Киритилди: 16:18, 23.12.2025.
Ўқилди: 619 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.