Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

IBA президенти Шумков — Ҳалоков жанги бўйича чиқарилган қарор ҳақида: “Ҳаммаси адолатли бўлди”

Баҳо:
+ | -

Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) президенти Умар Кремльёв Жаҳон чемпионати финалида юз берган можароли ҳолат — “қулоқ тишлаш” эпизоди бўйича ташкилотнинг чиқарган қарорига ўз муносабатини билдирди.

“Бу жанги кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Ушбу баҳсда Шумков ғалаба қозонди. Ҳакамлар тўғри қарор чиқарди. Бироқ учинчи раунднинг учинчи дақиқасида Шумков томонидан Ҳалоковнинг қулоғини тишлашга уриниш содир бўлди. Бу боксда тақиқланган ҳолат. Аммо бу эпизод жанг натижасига таъсир қилмаган, шунинг учун на боксчи, на мураббий, на жанг давомида, на ундан кейин ҳеч қандай шикоят билдирмади. Тартиб-интизом ва этика қўмитаси вазиятни чуқур таҳлил қилди. Жанг натижаси бўйича ҳеч қандай шубҳа ёки эътироз бўлиши мумкин эмас: Шумков бу жангда ҳаққоний равишда ғалаба қозонди.

Бироқ Шумковнинг Ҳалоковнинг қулоғини тишлаган ҳаракатини ҳеч ким, шу жумладан мен ҳам оқламайман. Бу нотўғри хатти-ҳаракат ва бундай хатоларга йўл қўйиб бўлмайди. Вазият жанг натижасига таъсир қилмаган, мураббийлар ва боксчилар томонидан эътироз билдирилмаган, шунинг учун натижа экспертлар томонидан ўз кучида қолдирилди. Шу билан бирга, Шумковга берилган мукофотининг 50 фоизи жаримага йўналтирилади.

Такрор айтаман, бундай ҳолатларни қоралаймиз. Бизнинг позициямиз бу борада аниқ. Келажакда ушбу икки боксчи ўртасида реванҳ жанги ўтказамиз. Ўртага IBA чемпионлик камари қўйилади. Жанг саккиз раунддан иборат бўлади ва ким кучли эканини ринг кўрсатади. Боксчиларнинг жамоаларидан таклифга жавоб кутамиз”, деди IBA президенти Умар Кремльёв ўзининг Instagram саҳифасида.

​Маълумот учун, аввалроқ IBA ушбу ҳолат бўйича расмий қарор қабул чиқарган эди. Унга кўра, ушбу ҳолат тасодифий деб топилган ва жанг натижасига таъсир кўрсатмаган. Шу сабабли финал баҳсининг натижаси ўзгармасдан қолдирилган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 20:55, 23.12.2025.
Ўқилди: 2116 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [3833]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2461]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2447]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2332]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2267]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2076]

«Барселона» юлдузи оғир руҳий ҳолатда [2037]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [1992]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [1975]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [1667]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик