"Челси" қишки трансферлар вақтида марказий ҳимоячи Аксель Дисасини сотиб юбормоқчи.
27 ёшли футболчи Энцо Маресканинг режаларига кирмайди ва "кўклар" таркибидан аллақачон четлатилган. Инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилишича, кўплаб миш-мишларга қарамай, лондонликлар Дисасини қишда ижарага бера олмайди, чунки клуб жорий мавсум учун барча ижара лимитларидан фойдаланиб бўлган.
Франциялик футболчига "Лион", "Париж" ва "Рома" клублари қизиқиш билдирмоқда - барча даъвогарлар футболчининг бозорда мавжудлиги ҳақида аллақачон хабардор қилинган.
Transfermarkt портали Дисасининг нархини 15 млн еврога баҳоламоқда. Жорий мавсумда марказий ҳимоячи "Челси"нинг асосий таркибида бирорта ҳам ўйин ўтказмади.













