Кириш Регистрация
14/01 16:30 Ироқ 1-2 Австралия
14/01 16:30 Таиланд 0-0 Хитой
14/01 22:30 Наполи 0-0 Парма
15/01 00:45 Интер 1-0 Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья
16/01 00:45 Комо - Милан
16/01 16:30 Япония - Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА

"Бу ғашимни келтиради". "Челси" мураббийи - АПЛ ўйинидан кейинги шов-шувли баёнот ҳақидаги саволга жавоб берди

Баҳо:
+1 | -

"Челси" бош мураббийи Энцо Мареска АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Эвертон"га (2:0) қарши ўйиндан сўнг мураббийнинг шов-шувли интервьюси ҳақидаги журналистлар саволига яна бир бор жавоб қайтарди. Учрашувдан сўнг Мареска Лондон клубидаги энг ёмон 48 соатини ўтказганини ва ҳеч қандай қўллаб-қувватлаш йўқлигини айтди.

"Ҳар хил пайтлар бўлади. Биз жуда кўп вақтимизни бирга ўтказамиз, шунинг учун баъзида яхшироқ, баъзида эса ёмонроқ даврлар бўлиши одатий ҳол. Менимча, ҳар қандай оилада шундай бўлади. Икки-уч ҳафта ўтиб ҳамон бир хил мавзуда гапиришимиз асабга тегади. Шундан кейинги дастлабки кунларда оммавий ахборот воситаларида мен таъсир ўтказа олмайдиган реакция пайдо бўлиши мумкинлигини тушунишим мумкин.

Аммо икки-уч ҳафта ўтган бўлса-да, биз ҳали ҳам буни муҳокама қилаётганимиз мени ғазаблантиради, гарчи мен аллақачон раҳбарият билан ҳеч қандай муаммо йўқлигини тушунтирган ва бу ҳақда бир ҳафта олдин, "Ньюкасл"га қарши ўйин олдидан айтган эдим," - дея Маресканинг сўзларини келтиради Sky Sports.

Айни пайтда "Челси" 29 очко билан АПЛ турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда.

Киритилди: 05:21, 26.12.2025.
Ўқилди: 777 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.