Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Рапид бўйича ЖЧ. Биринчи кундан сўнг Синдаров етакчилар қаторида

Баҳо:
+ | -

Қатарнинг Доҳа шаҳрида шахматнинг рапид йўналишида жаҳон чемпионати старт олди. Кеча — мусобақанинг илк кунида эркаклар 5 тадан тур ўйинларини ўтказишди.

Мусобақа формати: шахматчиларга жами 15 дақиқада вақт берилади ва ҳар бир юришга 10 сония қўшиб берилади.

Ҳамюртларимиз орасида Жавоҳир Синдаров кеча энг яхши натижа қайд этди. У 5 та ўйиннинг 3 тасида ғалаба қозониб, иккитасида дуранг қайд этди: 4 очко ва 13-ўрин.

Муҳиддин Мадаминов ва Нодирбек Абдусатторов 3,5 очко жамғаришган бўлса, Жаҳонгир Воҳидов, Шамсиддин Воҳидов ва Ҳумоюн Бегмуротов 2,5 очко тўплашди. Нодирбек Ёқуббоев эса, кутилмаганда, яхши натижа қайд эта олмади  2 очко.

Эркаклар мусобақасида 5 шахматчи 4,5 тадан очко жамғариб, жадвалда етакчилик қилишмоқда — Магнус Карлсен, Аржун Эригаиси, Максим Ваше-Лаграв, Владислав Артемиев, Гукеш Домараджу.

Қизлар эса кеча 4 та тур ўйинларида иштирок этишди. Афруза Ҳамдамова 3 очко тўплаган ҳолда 22-ўринни эгаллаб турибди. Гулруҳбегим Тоҳиржонова, Гулдона Каримоа ва Умида Омонова 2 очко жамғаришди.

Қизлар турнирида хитойлик Жу Жинер 4 очко билан пешқадамлик қилаётган бўлса, яна 7 шахматчи ҳисобида 3,5 тадан очко мавжуд.

Бугун турнирда 4 тадан тур ўйинлари ўтказилади.

Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧда иштирок этаётган таркиби

Опен (эркаклар) йўналиши:

Нодирбек Абдусатторов
Жавоҳир Синдоров
Нодирбек Ёқуббоев
Шамсиддин Воҳидов
Жаҳонгир Воҳидов
Муҳиддин Мадаминов
Муҳаммадзоҳид Суяров
Ҳумоюн Бегмуротов

Аёллар йўналиши:

Афруза Ҳамдамова
Умида Омонова
Гулруҳбегим Тоҳиржонова
Нилуфар Ёқуббоева
Мадинабону Халилова
Гулдона Каримова.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 14:27, 27.12.2025.
Ўқилди: 1881 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик