"Манчестер Юнайтед" яримҳимоячиси Райан Гиггз агар жамоада ўйновчи мураббий бўлиши ҳақида таклиф билдиришса, унга бажонидил рози бўлажагини, зеро бунда фақат ижобий жиҳатларни кўраётгани ҳақида айтиб ўтди.
"Давралар оралиғида, мен Туркияда эканимда Дэвид Мойес телефон қилди. Калламга биринчи келган ўй шундай бўлди: "Ўйинчилик фаолиятимга қандай таъсир қиларкин, ахир яна бир мавсумгина ўйнамоқчиманку?" Бир нечта одамлар билан бу хусусда суҳбатлашдим ва ҳамма вазиятга баҳо бериб тушундики, бунда фақат плюс жиҳатлар бор. Ўзим ҳам бунинг бирор салбий томонини топа олмадим. Бу рад этиб бўлмайдиган ва ҳаяжонга солувчи имкониятдир", дея Гиггзнинг сўзларидан иқтибос келтириб ўтди клуб расмий сайти.













