Янги мавсум олдидан юксак мақсадлар сари дадил қадам ташлаётган «Сўғдиёна» жамоаси таркибни кучайтиришда давом этмоқда.
Жамоа сербиялик тажрибали ҳужумчи Фежсал Мулич билан шартнома имзолади. Томонлар ўртасидаги келишув 2026 йил якунига қадар амал қилади.
Тажрибали легионер ҳақида:
Фежсал Мулич фаолияти давомида бир қатор нуфузли Европа ва Осиё клубларида тўп сурган. Жумладан:
"Мюнхен 1860", "Рояль Моуссрон", "Ҳапоэл Асре", "Ҳапоэл Тел-Авив", "Бнеи Еҳуда", «Мура», "Велеž Мостар", «Сеонгнам», "Сувон Блуевингс", «Элимай» ва "Бурирам Унитед" жамоалари сафида ўйнаган.
"Сўғдиёна" матбуот хизмати













