Кириш Регистрация
27/02 18:00 Бухоро 1-0 Қўқон-1912
27/02 18:45 Андижон 4-0 Сўғдиёна
27/02 19:00 Пахтакор 2-0 Қизилқум
28/02 00:45 Парма 1-1 Кальяри
28/02 01:00 Леванте 2-0 Алавес
28/02 01:00 Вулверхэмптон 2-0 Астон Вилла
28/02 17:30 Борнмут - Сандерленд
28/02 18:00 Райо Вальекано - Атлетик Бильбао
28/02 18:45 Нефтчи - Машъал
28/02 19:00 Комо - Лечче
28/02 19:00 Локомотив - Сурхон
28/02 19:15 Динамо - Навбаҳор
28/02 20:00 Брайтон - Ноттингем Форест
28/02 20:00 Бёрнли - Брентфорд
28/02 20:00 Ливерпуль - Вест Хэм
28/02 20:00 Ньюкасл - Эвертон
28/02 20:15 Барселона - Вильярреал
28/02 22:00 Верона - Наполи
28/02 22:30 Мальорка - Реал Сосьедад
28/02 22:30 Лидс - Манчестер Сити
01/03 00:45 Интер - Женоа
01/03 01:00 Реал Овьедо - Атлетико
01/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
01/03 19:15 Насаф - Хоразм

Одил Абдумажидов: «Барибир Андижонда яқинларингиз кўз ўнгида тўп суриш бошқача завқ бағишлайди»

Баҳо:
+ | -

«Андижон» клуби қишки трансфер ойнасида таркибини сезиларли даражада кучайтираётганидан хабарингиз бор.

Куни кеча истеъдодли ҳимоячи Одил Абдумажидов расман «Бургутлар» аъзоси сифатида таништирилди.

Шундан сўнг клуб матбуот хизмати ушбу футболчи билан суҳбатлашди.

— Одилжон «Андижон» клубига ўтганингиз билан табриклайман. Бу қандай юз берди?

— Табрик учун катта раҳмат. 3-4 та таклифлар бўлаётганди. Ўзимизни чемпионатдан ҳам, хориждан ҳам қизиқишлар бор эди. Шуларни кўриб чиқаётгандим. Кейин Самвел Вячеславович чақирди ва биз кўришдик. Мақсад ва барчасини тушунтирганидан кейин «Андижон»га ўтишга қарор қилдим. Бу таклиф менга маъқул келди.

— Катта футболга Андижонда қадам қўйгансиз ва сиз уйингизга қайтдингиз. Бу сиз учун нимани билдиради?

— Ўзим туғилиб ўсган жой. Ота-онам, яқинларим ҳаммаси шу ерда. Барибир Андижонда яқинларингиз кўз ўнгида тўп суриш бошқача завқ бағишлайди. Масъулияти ҳам бошқача бўлади. Ҳаммаси яхши бўлади, деган умиддаман.

— Янги мавсумда жамоани мақсади катта. Сиз эса унинг бир бўлагига айланяпсиз. Масъулият юки оғирлик қилмайдими?

— Ҳеч қанақа оғирлик қилмайди. Аксинча, қанча масъулият юқори бўлса, футболчи ўсиб бораверади. Бу менга ўсишимга катта ёрдам беради, деб ўйлайман. Анчадан бери футбол ўйнайман. Ҳар хил жойларда ўйнадим. Барчаси жойида бўлади.

— Бу йил «Турон»да ва кейин «Шўрта»да ўйнадингиз. Лекин «Шўртан» лигани тарк этди. Шундай экан, ортда қолган мавсум ҳақида нима дея оласиз?

— Қийин ўтди, дея олмайман. Футболда ҳар хил ҳолатлар бўлади. «Шўртан»га келган пайтда жамоа охирги ўринда эди. Жамоани олиб қолиш учун ўзимга максимал мақсад қўйганман ва бунинг учун ҳаракат қилдим. Бу футбол. Биз қўлимиздан келганича сабабини қилдик. Насиб қилмади. Лекин кўп нарса олдим ва ўргандим, деб бемалол айта оламан.

— «Андижон» клубидаги ўзгаришларни сиз ҳам диққат билан кузатиб боряпсизми? Фикрингиз қандай?

— Албатта, кузатиб боряпман. Мураббий жамоани максимал кучайтириш ва ўз тактикасига тўғри келадиган савияли ўйинчиларни олиш ҳаракатида. Яхши футболчилар олиняпти ва ҳаммаси яхши бўлади.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 23:59, 28.12.2025.
Ўқилди: 1001 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.