Кириш Регистрация
31/12 00:30 Бёрнли 1-3 Ньюкасл
31/12 00:30 Челси 2-2 Борнмут
31/12 00:30 Ноттингем Форест 0-2 Эвертон
31/12 00:30 Вест Хэм 2-2 Брайтон
31/12 01:15 Арсенал 4-1 Астон Вилла
31/12 01:15 Ман. Юнайтед 1-1 Вулверхэмптон
01/01 22:30 Кристал Пэлас - Фулхэм
01/01 22:30 Ливерпуль - Лидс
02/01 01:00 Брентфорд - Тоттенхэм
02/01 01:00 Сандерленд - Манчестер Сити

Нодирбек Абдусатторов: “Магнуснинг имкониятларини паст баҳоладим”

Баҳо:
+ | -

Қатарнинг Доҳа шаҳрида шахматнинг рапид ва блиц йўналишлари бўйича катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионати якунланди. Блиц бўйича жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритган Нодирбек Абдусатторов финал учрашувидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Натижамдан жуда хурсандман. Саралаш босқичида тай-бреклар масаласида ҳам омад кулди. Энг муҳими, Топ-4 иштирокчилар қаторига киришнинг ўзи катта ютуқ. Финалга чиққанимдан мамнунман ва охиригача бор кучимни бердим. Ростини айтсам, ғалабага жуда оз қолди”, деди Абдусатторов.

Шунингдек, Нодирбек плей-офф формати ҳақида ҳам тўхталиб ўтди. Унинг фикрича, 8 нафар шахматчи плей-оффга чиққанида мусобақа янада қизиқарлироқ бўларди:

“Менимча, плей-офф босқичига 8 нафар шахматчи чиққанида, беллашувлар янада қизиқарлироқ бўлар эди. Сабаби топ-4 тизими баъзан жуда кескин ва бир оз тасодифий бўлади”.

Финалдаги бурилиш нуқталари ҳақида эса Нодирбек очиқ гапирди:

“Ўзимни яхши ҳис қилаётгандим. Иккинчи ўйинда Магнуснинг имкониятларини паст баҳоладим. Ўйин дуранг билан якунланиши мумкин эди, лекин рақиб жуда аниқ ўйнади. Охирги ўйинда ҳам вазият кескин эди: ташаббус учун пиёда қурбонлик қилдим, аммо кейин қандай йўл тутишни билмадим. Эндшпил менга бир оз қийинроқ эди ва у охирида ўз имкониятидан фойдаланди. Магнусни табриклайман”.

​Маълумот учун, Нодирбек Абдусатторов ярим финал баҳсларида 15 очко билан 1-ўринда якунлаган ҳиндистонлик Аржун Эригаисига қарши баҳс олиб борди. Ўзаро қарама-қаршиликда ўзбекистонлик гроссмейстер 2,5:0,5 ҳисобида рақибидан устун келди ва финалга йўл олди. Ҳал қилувчи беллашувда эса 1,5:2,5 ҳисобида Магнус Карлсенга мағлуб бўлди. Шу тариқа норвегиялик гроссмейстер рапид ва блиц бўйича Жаҳон чемпионатининг ҳар икки йўналишида ғолиб бўлди. Нодирбек Абдусатторов кумуш медалга эга чиқди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 14:45, 31.12.2025.
Ўқилди: 929 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.