Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

FIDE Жаҳон чемпионати. Ўзбекистонлик шахматчилар қанча ишлаб топди?

Баҳо:
+ | -

Беш кун давомида Қатар пойтахти Доҳа шаҳри рапид ва блиц йўналишларидаги FIDE Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилди. Нуфузли мусобақада дунёнинг 70 дан ортиқ давлати вакиллари қаторида Ўзбекистон терма жамоасининг 15 нафар шахматчиси ҳам иштирок этди.

Блиц йўналишида жаҳон чемпионатининг вице-чемпионига айланган Нодирбек Абдусатторов ўзбекистонлик шахматчилар орасида энг кўп мукофот пулини қўлга киритди. У блиц баҳсларида қўлга киритилган иккинчи ўрин учун 50 минг евро, рапид мусобақасида эгаллаган 23-ўрни учун эса 3 минг евро мукофот пули ишлаб олди. Шу тариқа Абдусатторовнинг умумий даромади 53 минг еврони ташкил этди.

Кетма-кет учинчи йил ҳам рапидда, ҳам блицда жаҳон чемпиони бўлган норвегиялик Магнус Карлсен эса жами 140 минг евро мукофот пулига эга чиқди. Ҳар бир йўналишда чемпионлик учун 70 минг евродан ажратилган бўлиб, турнирдаги энг катта мукофот пули айнан Карлсен ҳиссасига тўғри келди.

Жаҳон чемпионатида Топ-35 таликдан жой олган шахматчиларга пул мукофотлари топширилди. Эркаклар ўртасида энг кам мукофот 1500 еврони, аёллар баҳсларида эса 1000 еврони ташкил этди. Ушбу маблағлар мос равишда эркаклар ўртасида 26–55-ўринларни, аёллар орасида эса 16–20-ўринларни эгаллаган иштирокчиларга берилди.

Аёллар ўртасидаги блиц баҳсларида кучли саккизликдан жой олган Умида Омонова Ўзбекистон аёллар шахмати тарихида янги саҳифа очди. Ушбу натижа учун Омонова 15 минг евро мукофот пулига сазовор бўлди. Шу билан бирга, у рапид баҳсларида нисбатан омадсиз иштирок этди.

Жавоҳир Синдаров эса Доҳадаги Жаҳон чемпионатидан жами 21 минг евро мукофот пули ишлаб олди. Унинг 16 минг евроси рапид баҳсларидаги иштироки, 5 минг евроси эса блиц мусобақасидаги натижалари ҳиссасига тўғри келди. Қолган ўзбекистонлик шахматчилар эгаллаган ўринлари мукофот пули учун етарли бўлмади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 17:04, 31.12.2025.
Ўқилди: 2510 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [13753]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6911]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [5552]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [5236]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3582]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2690]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2101]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2046]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [1856]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1800]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик