Кириш Регистрация
31/12 00:30 Бёрнли 1-3 Ньюкасл
31/12 00:30 Челси 2-2 Борнмут
31/12 00:30 Ноттингем Форест 0-2 Эвертон
31/12 00:30 Вест Хэм 2-2 Брайтон
31/12 01:15 Арсенал 4-1 Астон Вилла
31/12 01:15 Ман. Юнайтед 1-1 Вулверхэмптон
01/01 22:30 Кристал Пэлас - Фулхэм
01/01 22:30 Ливерпуль - Лидс
02/01 01:00 Брентфорд - Тоттенхэм
02/01 01:00 Сандерленд - Манчестер Сити

Нодирбек Абдусатторов Магнус Карлсен билан янги форматдаги Жаҳон чемпионатида иштирок этади

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистоннинг биринчи рақамли шахматчиси Нодирбек Абдусатторов рапид ва блиц бўйича Жаҳон чемпионатидаги муваффақиятли иштироки сабаб янги форматдаги Total Chess World Championship Tour мусобақасига йўлланма олди.

Total Chess World Championship Tour бир йил давомида бир нечта шаҳарларда ўтказиладиган мусобақалар тизими бўлиб, у тезкор классик, рапид ва блиц форматларини ўз ичига олади. Якунда ушбу уч йўналишда барқарор натижа кўрсатган шахматчи FIDE World Combined Champion — FIDE аралаш Жаҳон чемпиони унвонига сазовор бўлади.

Маълумот учун, Total Chess World Championship Tour мусобақаси Norway Chess ташаббуси ва FIDE розилиги билан йўлга қўйилган. Турнир йил давомида бир нечта шаҳарларда ташкил этилади.

Ҳар мавсумда жами тўртта турнир ўтказилиши режалаштирилган: учтаси саралаш босқичи, биттаси эса финал сифатида ўтказилади. Саралаш турнирларида 24 нафар шахматчи иштирок этади. Мавсум якунида тўпланган очколар асосида энг кучли тўрт нафар шахматчи финал босқичига йўл олади.

Лойиҳа 2026 йил кузида бошланади, тўлиқ мавсум эса 2027 йилнинг биринчи чорагида старт олади.

Мукофот жамғармаси ҳар бир турнир учун камида 750 минг АҚШ доллари, финал босқичи учун эса камида 450 минг АҚШ доллари этиб белгиланган.

Таъкидланишича, анъанавий FIDE классик Жаҳон чемпионати ўз йўналишида давом этади. Янги тур классик чемпионатнинг ўрнини босмайди, балки унга параллел равишда ташкил этилади.

Расмий регламент ва саралаш мезонлари 2026 йилнинг биринчи чорагида эълон қилинади. Дастлабки режага кўра, саралаш жараёнида FIDE рейтинги, FIDE Circuit натижалари ҳамда рапид ва блиц бўйича Жаҳон чемпионатларидаги кўрсаткичлар инобатга олинади. Шу сабабли блиц бўйича Жаҳон чемпионатида финалгача етиб борган Нодирбек Абдусатторов ушбу турнирга йўлланмани қўлга киритди.

Турли вақт назоратларида барқарор ўйин намойиш эта оладиган шахматчи энг мукаммал чемпион сифатида эътироф этилади. FIDE тасдиғи билан ушбу лойиҳа глобал шахмат тақвимидаги энг нуфузли сериялардан бирига айланиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Нодирбек Абдусатторов ҳозирда 2751 очко билан FIDE рейтингида 12-ўринни эгаллаб турибди. Шунингдек, у рапид рейтингида 2703 очко (17-ўрин), блиц рейтингида эса 2785 очко (5-ўрин) жамғарган.

21 ёшли гроссмейстер жорий йилда блиц бўйича Жаҳон чемпионатида иккинчи ўринни эгаллади. Финалда у дунёнинг биринчи рақамли шахматчиси Магнус Карлсенга имкониятни бой берди.

Шунингдек, Нодирбек Абдусатторов Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида ўтказилган London Chess Classic 2025 турнирида ғолиб бўлди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 10:05, 01.01.2026.
Ўқилди: 596 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.