Кириш Регистрация
10/03 00:45 Лацио 2-1 Сассуоло
10/03 01:00 Эспаньол 1-1 Реал Овьедо
10/03 19:00 Нефтчи 3-0 Андижон
10/03 19:45 Машъал 0-2 Қизилқум
10/03 20:30 Пахтакор 0-2 Навбаҳор
10/03 22:45 Галатасарой 1-0 Ливерпуль
11/03 01:00 Аталанта 1-6 Бавария
11/03 01:00 Атлетико 5-2 Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл 1-1 Барселона
11/03 16:30 Сурхон - Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив - Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро - Хоразм
11/03 22:45 Байер - Арсенал
12/03 01:00 Буде-Глимт - Спортинг
12/03 01:00 ПСЖ - Челси
12/03 01:00 Реал Мадрид - Манчестер Сити
12/03 19:30 ОКМК - Сўғдиёна
12/03 19:45 Динамо - Насаф

«Локомотив» тўрт нафар футболчи билан шартнома имзоланганини эълон қилди

Баҳо:
+ | -

Тошкентнинг «Локомотив» футбол клуби янги мавсум олдидан таркибини фаол равишда мустаҳкамлашда давом этмоқда. «Темирйўлчилар» жамоаси бир кунда тўрт нафар янги футболчи билан шартнома имзолади.

Аввало, 22 ёшли дарвозабон Никита Шевченко уч мавсумлик танаффусдан сўнг «Локомотив»га қайтди. У сўнгги йилларда «Пахтакор» шарафини ҳимоя қилган бўлиб, навбатдаги мавсумда яна "темирйўлчилар" сафида ҳаракат қилади.

Шунингдек, 19 ёшли чап қанот ҳимоячиси Шерзодбек Абдулбориев ҳам «Локомотив» аъзосига айланди. У ўтган мавсум «Навбаҳор»нинг U-21 жамоаси таркибида чемпионатда 28 та ўйин ўтказиб, 2 та гол муаллифи бўлган. Абдулбориев Ўзбекистон U-17 ва U-20 терма жамоалари сафида жами 25 та учрашувда иштирок этган.

Яна бир янги трансфер — 22 ёшли марказий ярим ҳимоячи Билол Тўплиев. У ўтган мавсум «Бухоро» таркибида 37 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 1 та ассист қайд этган. 2026 йилда у «Локомотив» шарафини ҳимоя қилади.

Шунингдек, жамоа таркибига 27 ёшли ўнг қанот вингери Суҳроб Нуруллаев ҳам қўшилди. У ўтган мавсум «Насаф» сафида 24 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урган ва янги мавсум олдидан «Локомотив» билан шартнома имзолади.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 18:17, 01.01.2026.
Ўқилди: 1518 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

ЕЧЛ. Суперкомпьютер «Реал» — «Манчестер Сити» қарама-қаршилиги ғолибини тахмин қилди [12845]

Zo'r TV телеканали 10-март куни Чемпионлар лигасининг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [12034]

Хосе Мария Мендес – Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи [6202]

"Реал Мадрид" "Манчестер Сити"га қарши дастлабки ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилари ҳақида расмий маълумот берди [6174]

«Ҳамиша тайёр». «Манчестер Сити» Абдуқодир Ҳусановнинг жамоасини голдан қутқарган ҳаракати видеосини эълон қилди (видео) [5134]

Football365: "Челси" "Барселона"нинг 3 нафар футболчиси учун 250 миллион евро сарфлаши мумкин [3101]

«Барселона» тарбияланувчиси «Реал»ни бошқариши мумкин [2203]

Хави инглиз грандини бошқаришга тайёр [2104]

Инфантино ЖЧ-2026 фаворитини айтди [2000]

«Боруссия» юлдузи мавсум якунида жамоасини тарк этади: Асосий даъвогар — «Барселона» [1979]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.