Кириш Регистрация
02/01 01:00 Брентфорд 0-0 Тоттенхэм
02/01 01:00 Сандерленд 0-0 Манчестер Сити
03/01 00:45 Кальяри 0-1 Милан
03/01 01:00 Райо Вальекано 1-1 Хетафе
03/01 16:30 Комо 1-0 Удинезе
03/01 17:30 Астон Вилла - Ноттингем Форест
03/01 18:00 Сельта - Валенсия
03/01 19:00 Сассуоло - Парма
03/01 19:00 Женоа - Пиза
03/01 20:00 Брайтон - Бёрнли
03/01 20:00 Вулверхэмптон - Вест Хэм
03/01 20:15 Осасуна - Атлетик Бильбао
03/01 22:00 Ювентус - Лечче
03/01 22:30 Эльче - Вильярреал
03/01 22:30 Борнмут - Арсенал
04/01 00:45 Аталанта - Рома
04/01 01:00 Эспаньол - Барселона
04/01 16:30 Лацио - Наполи
04/01 17:30 Лидс - Ман. Юнайтед
04/01 18:00 Севилья - Леванте
04/01 19:00 Фиорентина - Кремонезе
04/01 20:00 Эвертон - Брентфорд
04/01 20:00 Фулхэм - Ливерпуль
04/01 20:00 Ньюкасл - Кристал Пэлас
04/01 20:00 Тоттенхэм - Сандерленд
04/01 20:15 Реал Мадрид - Бетис
04/01 22:00 Верона - Торино
04/01 22:30 Мальорка - Жирона
04/01 22:30 Алавес - Реал Овьедо
04/01 22:30 Манчестер Сити - Челси

«Нефтчи»нинг Анталиядаги йиғинига жалб қилинган ёш футболчилар ҳақида

Баҳо:
+ | -

«Нефтчи» янги мавсумга ҳар жиҳатдан пухта тайёргарлик кўриш мақсадида азалий анъанага мувофиқ ўқув-машғулот йиғинларини Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтказмоқда.

Клуб раҳбарияти томонидан жамоани ёш, истеъдодли ва салоҳиятли футболчилар билан босқичма-босқич кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани боис, сизларни йиғинларга жалб этилган ёш футболчилар билан таништириб ўтамиз.

Нурбек Сарсенбаев — 2008 йил 27 сентябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида туғилган. Амплуаси — ҳужумчи. Футболчилик фаолиятини «Жайхун» клубида бошлаган, 2025 йилдан буён «Нефтчи» ёшлар жамоаси аъзоси ҳисобланади. Нурбек Ўзбекистон У-17 сафида Осиё чемпионлигини қўлга киритган.

Азизбек Эримбетов — 2008 йил 4-Апрель куни таваллуд топган. Амплуаси — ярим ҳимоячи. Футболчилик фаолиятини 2021 йилда «Металлург» клубида бошлаган. 2024 йилда «Жайхун» жамоаси шарафини ҳимоя қилган ва 2025 йилдан «Нефтчи» ёшлар жамоаси таркибида тўп суриб kelmoqda.Futbolchi Ўзбекистон У-17 сафида Осиё чемпионлигини қўлга киритган.

Мўминхон Баҳодирхонов — 2008 йил 30 март куни Наманган шаҳрида туғилган. Амплуаси — таянч ярим ҳимоячи. Футболчилик фаолиятини 2022 йилда РКОР (Тошкент) жамоасида бошлаган. 2024 йилда «Олимпия» ҳамда «Олимпик» клубларида фаолият юритган. 2026 йилдан эътиборан «Нефтчи» ПФК аъзоси ҳисобланади. Баҳодирхонов Ўзбекистон У-17 сафида Осиё чемпионлигини қўлга киритган.

Далер Тухсанов — 2005 йил 9 июль куни Самарқанд шаҳрида туғилган. Амплуаси — ярим ҳимоячи. Футболчилик фаолиятини 2020 йилда «Пахтакор» клубида бошлаган. Кейинчалик “Олимпик Мобиуз” жамоасида тўп сурган футболчи 2026 йилда «Нефтчи» ПФК сафига қўшилди.

Иброҳим Шокиров – 2008 йил 18 март куни туғилган дарвозабон, фаолиятини «Пахтакор» жамоасида бошлаган, янги мавсумда эса жамоамиз дарвозаси даҳлсизлигини қўриқлайди.

Азизбек Муратов — 2007 йил 22 февраль куни Тожикистон Республикасининг Суғд вилоятида туғилган. Амплуаси — ҳужумчи. Футболчилик фаолиятини 2021 йилда Марғилоннинг «Фаровон» клубида бошлаган. 2023 йилда Тожикистоннинг «Эскҳата» жамоасида тўп сурган. 2025 йилнинг биринчи ярмида «Сурхон» (Термиз) клуби шарафини ҳимоя қилган бўлса, иккинчи даврадан бошлаб «Нефтчи» ёшлар жамоаси аъзоси сифатида майдонга tushmoqda.Futbolchi айни пайтда Тожикистон У-21 терма жамоаси аъзоси ҳисобланади

Муҳаммадқодир Расулжонов — 2007 йилда Фарғона вилояти Бувайда туманида туғилган. Амплуаси — ҳимоячи. Футболчилик фаолиятини 2020 йилда Марғилоннинг «Фаровон» жамоасида бошлаган. 2023 йилда Қувасойнинг «Цементчи» клубига ўтган. 2025 йилдан буён «Нефтчи» ёшлар жамоаси аъзоси ҳисобланади.

Нурмуҳаммад Абдуғаниев — 2007 йил 24 август куни Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида таваллуд топган. Амплуаси — ҳимоячи. Футболчилик фаолиятини 2020 йилда Марғилоннинг «Фаровон», 2023 йилда Қувасойнинг «Цементчи» клубларида олиб борган. 2025 йилдан «Нефтчи» ёшлар жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

«Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

Манба: https://t.me/pfcneftchi_uz
Киритилди: 21:41, 02.01.2026.
Ўқилди: 872 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.