Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция 2-0 Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Ўзбек боксчилари WBA рейтингида юқори ўринларда қолмоқда

Баҳо:
+ | -

Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) ўзининг янгиланган рейтингини эълон қилди. Ушбу рейтинг чарм қўлқоп усталарининг 2025 йил декабрь ойи якунига кўра қайд этган натижалари орқали тузилди.

Қувонарлиси, ушбу жадвалдан 8 нафар ўзбекистонлик боксчи ўрин олди. Аниқроқ айтадиган бўлсак, мамлакатимиз шарафини турли мусобақаларда муносиб ҳимоя қилаётган Шаҳрам Ғиёсов WBA рейтингининг ярим ўрта вазн тоифасида биринчи ўринда қолган бўлса, Бектемир Мелиқўзиев супер ўрта вазндаги иккинчи поғонасини сақлаб қолди.

Шунингдек, ярим енгил вазнда Отабек Холматов, биринчи ярим енгил вазнда эса Муҳаммад Шехов 3-ўринда қайд этилган бўлса, Муроджон Аҳмадалиев биринчи ярим енгил вазн тоифасида 4-поғонадан жой олди.

Исроил Мадримов супер ярим ўрта вазнда 6, Ҳасанбой Дўсматов минимал вазнда 7-ўринга жойлашди. Енгил вазнда фаолият олиб борувчи Сирожбек Исмоилов 15-ўринни банд этди.

Киритилди: 11:01, 03.01.2026.
Ўқилди: 1093 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду ЖЧдаги иштирокини якунлагач, таъсирли пост қолдирди [6824]

Энцо Фернандес «Реал» рад этганидан сўнг қайси клубга ўтиши мумкинлиги маълум бўлди [3289]

Миср футбол федерацияси ЖЧ-2026 1/8 финалида Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг мамлакат президентига мурожаат қилди [3046]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [2976]

Франция — Марокаш: ЖЧ-2026 ярим финалини ўтказиб юбориш хавфи остида турган франциялик футболчилар [2393]

ЖЧ-2026. Мбаппенинг гол ва ассисти ёдамида Франция Марокашни мағлуб этди [2198]

«Реал» ва «Барселона» АПЛ юлдузини нишонга олди [2123]

Аргентина футбол ассоциациясига қарши текширув бошланди [2079]

ZO'R TV Франция - Марокаш учрашувини жонли эфирда намойиш этади [1996]

ФИФА Англия терма жамоаси ўйинчисини иккита ўйинга четлаштирди [1927]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик