Фермин Лопес Ла Лига 18-туридан ўрин олган "Эспаньол"га (2:0) қарши ўйинда иккита голли узатмани амалга оширди.
"Барселона" ярим ҳимоячиси 86-дақиқада Дани Ольмога, 90-дақиқада Роберт Левандовскига ассистентлик қилди.
Лопес Ла Лига мавсумида 13 та ўйинда 4 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилган.













