Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

«Андижон» Дониёр Абдуманнопов билан шартномани узайтирди

Баҳо:
+ | -

«Андижон» янги мавсум учун таркибни яхшилаб шакллантириш жараёни давом эттирмоқда ва янги таклиф қилинаётган ижрочилардан ташқари ўтган йили ўйнаган футболчилардан шартномасини узайтираётганлари ҳам бор.

Жумладан, мухлисларнинг меҳрини қозонган ярим ҳимоячи Дониёр Абдуманнопов билан амалдаги келишув жорий йилги мавсум учун ҳам амал қилади ва томонлар бу борада бир тўхтамга келдилар.

Хабарингиз бор, Абдуманнопов асли Андижон фарзанди ва айнан «Андижон» клуби тарбияланувчиси саналади.

У 2018-2021 йиллар мобайнида жамоа шарафини ҳимоя қилган. 2025 йили эса яна клуб сафига қайтди. Дониёр ўтган йили 38 та учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 1 та ассистни бажарди.

Умумий ҳисобда эса Абдуманнопов «Андижон» либосида фаолияти давомида 72 та ўйинда майдонга тушган ва жами 10 та гол урган.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 08:25, 06.01.2026.
Ўқилди: 485 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [9142]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3846]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3690]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [2442]

Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [2148]

Гвардиоланинг «Барселона»га қайтиш шарти маълум қилинди [1825]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди [1643]

«Йўқ, йўқ, йўқ…»: Хаби Алонсо «Реал» ҳақида гапиришни истамади [1562]

Бугун қуръа! Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧ қуръасида 2-саватдан ўрин олди [1538]

Жозе Моуриньо «Реал»дан «Спортинг» ярим ҳимоячисини сотиб олишни сўради [1446]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик